
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Остона хаби вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Маълумки, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат хизмати бўйича Остона хаби билан 2020 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Хусусан, 2023 йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида Агентлик ва Хаб ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Ўтган давр мобайнида Остона хабининг таклифи билан Агентлик вакиллари 15 дан ортиқ халқаро конференция ва семинарларда тақдимотлар билан иштирок этган. Шунингдек, Агентлик, Остона хаби ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида давлат хизматини рақамлаштириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилган.

Шунга кўра, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ўртасидаги навбатдаги учрашувда 2025 йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Давлат хизмати бўйича БМТ форуми доирасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашувда соҳага оид бошқа қатор таклифлар ҳам муҳокама қилинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА