Шу йил 15 май куни қабул қилинган “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси”да таълим муассасаларидаги фарзандларимиздан тортиб 90 фоиз давлат органлари, корхона ва муассасалари ходимларида экологик маданиятни юксалтиришга оид қатор вазифалар белгилаб берилди. Жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бунда инновацион усуллардан, рақамли технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш ва юксалтиришда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш чораларини кўриш масалалари ўз аксини топди.

Концепцияда белгиланган шу каби вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Экологик партияси, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси, Экология бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги давлат хизматчилари учун ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув курсини Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари И.Қўчқоров кириш сўзи билан очиб берар экан, экологик соҳада давлат хизматчиларининг масъулияти ва роли муҳим эканлигига алоҳида урғу берди.

Иштирокчиларга бугунги кунда аҳолини ташвишга солаётган асосий экологик муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, атроф-муҳитни асраш бўйича илғор тажрибалар, экологик қонунчилик талаблари, аҳолининг экологик маданиятини шакллантиришда самарали усуллар муҳокама қилинди.

Иштирокчилар жамиятда экологик маданиятини юксалтириш, борасда ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматчиларининг экологик маданиятини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди