Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонун ижроси ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлил қилинганда, унда қайта ўрганиб чиқиш ҳамда такомиллаштириш лозим бўлган нормалар мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Унда мамлакатимиз Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш асослари, мазкур соҳадаги ваколатли давлат органларининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди.

Бундан ташқари, Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтаётган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, шахсларнинг, транспорт воситаларининг ҳамда товарларнинг ўтказилишини вақтинча чеклашга ёки тўхтатиб туришга доир асосларнинг батафсил рўйхати белгиланди.

Шундай бўлса-да, ҳуқуқни қўллаш амалиётида Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасига доир алоҳида тушунчалар турлича талқин этилишининг олдини олиш мақсадида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти мавжудлиги кўзга ташланган.  

Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди.  

Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган мазкур қонун билан 5 кодекс ва 8 та қонуннинг баъзи нормаларини “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонунга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.  

Сенаторлар қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хилда қўлланилишига ҳуқуқий асос яратишини таъкидлади.  

Шу билан бирга, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ваколатларини аниқлаштиришга хизмат қилади.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда