Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмаси асосида ички хўжалик йўлларида амалга ошириладиган жорий таъмирлаш ишлари учун олинадиган ТИБ-Б М-1 маркали асфальт сотиб олиш учун 3 миллиард 494 миллион сўмлик давлат хариди ўтказилган.

Мазкур харид бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мониторинг ўтказди. Натижада бир қатор қонунбузилишларига йўл қўйилгани аниқланди.  

Ушбу давлат харидида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 23-моддаси (Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси) ва 42-моддаси (иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари) талабларига амал қилинмаган.  

Яъни, давлат харидида иштирок этган битта манзилда фаолият юритувчи иккита масъулияти чекланган жамиятнинг раҳбари ва таъсисчиси бир киши эканлиги яққол кўриниб турган бўлса-да, мавжуд аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаган. Ноҳалол рақобатни келтириб чиқарганлиги ўрганилмаган ҳамда ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чоралари кўрилмаган.  

Агентлик ахборот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди. Қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига юборилди.  

Агентлик тақдимномасига биноан мазкур харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидида бир кишига тегишли иккита жамият “рақобатлашган”