Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси янгиланаётган, ривожланаётган Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги кўрсаткичларини акс эттирадиган муҳим кўзгусига айланиши, ўзининг қатъий позициясини намоён этишни мақсад қилган янги логотипини ишлаб чиқди.

Давлат статистика қўмитасининг янги логотипида лотинчадаги “S” – идора номининг бошланғич ҳарфини ифодалайди. Статистикани билдирувчи “S” ҳарфининг яшил рангда тасвирланиши мавжудлик, барҳаётлик, ҳаракатланаётган жараённи ҳамда маълум бир даврийликни ифодалайди. 

“S” ҳарфининг ўртасида жойлашган диаграмма кўк-оқ ва қизил рангда белгиланган. Статистик маълумотларнинг ўсиши ва камайишини ифодалайдиган белги (диаграмма)нинг кўк-оқ рангда келтирилиши ҳамда ранглар орасидаги узуқлик маълумотларнинг очиқлиги, ошкоралигини белгиласа, кўк ранг – ҳаққонийлик ва тўғриликни ифодаласа, оқ ранг эса шаффофлик тамойилини ўзида акс эттиради. Диаграммадаги ўсиш ва камайиш суръатини англатаётган кўрсаткич белгининг қизил рангда келтирилиши аниқлик, жадалликни ифодалайди.

Логотипдаги “UZSTAT” қисқартма сўзи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг умумэътироф этиладиган ягона номи сифатида мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги иштироки ва статистика идораларининг халқаро ҳамжамиятдаги ҳамкорлигида муҳим аҳамият касб этиши кўзда тутилган.

Янги логотипни кўк чизиқли доирада қамраб олиниши – статистика идоралари ўз маълумотларининг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва дахлсизлигини таъминлашини англатади.

Давлат статистика қўмитаси
Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат статистика қўмитасининг янги логотипи ишлаб чиқилди