Мамлакатнинг миллий хавфсизлиги ва мудофааси мустаҳкам бўлишини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Давлатнинг ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги эҳтиёжларини таъминлашда эса давлат мудофаа буюртмаси муҳим аҳамиятга эга.

Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги қонун шу мақсадга қаратилган. 

Қонун юзасидан маъруза қилган Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов  мамлакатимиз мудофаа қобилияти, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишга эътибор қаратилаётганини  таъкидлади. 

Қонун билан фавқулодда ҳолат режимини сақлаб туриш, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат мудофаа буюртмаларига оид муносабатлар тартибга солинмоқда. 

Мамлакатнинг миллий манфаатларидан, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан, ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка бўлган таҳдидлар даражасидан, замонавий ҳарбий можароларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш, тасдиқлаш ва бажариш, шунингдек, давлат мудофаа буюртмаси учун ажратилган молиявий ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш давлат мудофаа буюртмасининг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда.

Бундан ташқари, давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги давлат бошқаруви тартибга солинмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг, ваколатли давлат органининг, шунингдек, буюртмачиларнинг соҳадаги ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда. Бунда Вазирлар Маҳкамаси давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаши, давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш, келишиш ва бажариш тартибини тасдиқлаши мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш ва келишиш тартибга солинмоқда. Жумладан, навбатдаги йил учун зарур бўлган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар учун буюртмачилар томонидан тайёрланган буюртманомаларни молиялаштириш масалалари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилганидан кейин ваколатли давлат органига ҳар йили 1 июлга қадар юборилиши белгиланмоқда. 

Қонунда давлат мудофаа буюртмасини махсус ваколатли комиссия томонидан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби кўрсатилиб, давлат комиссияси томонидан тасдиқланган давлат мудофаа буюртмаси навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олиниши белгиланмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш, келишиш, тасдиқлаш ва бажаришга оид муносабатларни тартибга солишнинг ягона ҳуқуқий механизми яратилишига хизмат қилади.                                         

Норгул Абдураимова,

                                               Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат мудофаа буюртмаларига оид муносабатлар тартибга солинади