Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. 

Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари: 

амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигиии таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлаш;

асослантирилган таклифларга мувофиқ 2025 йил 1 мартга қадар Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритишдан иборат.

Ишчи гуруҳга:

белгиланган вазифаларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилиш;

Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси бўйича тайёрланаётган таклифларнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш ҳамда белгиланган вазифалар бўйича сўров ўтказилишини ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини жалб қилган ҳолда тегишли масалалар юзасидан нуфузли хорижий экспертлар, олимлар ва мутахассислар билан учрашувлар ва муҳокамалар ўтказиш;

ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳга жалб этилган мутахассисларни хорижга қисқа муддатли хизмат сафарига юбориш ҳуқуқи берилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди