Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

1. Барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда – давлат органлари ва ташкилотлари) томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) Адлия вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда таҳлиллар асосида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини янада кенгайтириш бўйича доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиб борсин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари:

а) ҳар йили:

1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно) расмий веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар беради;

1 апрелга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказади;

б) 2021 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига (кейинги ўринларда – Портал) ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб, уларни ҳар чоракда янгилаб боради:

амалга оширилган давлат харидлари, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);

мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар, бундан давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар мустасно);

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари (якуний манфаатдор жисмоний шахслари), улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар;

ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари;

в) 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўз ҳузурида фаолият юритувчи жамоатчилик кенгашлари билан биргаликда расмий веб-сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириб, уларнинг ҳар чоракда янгиланиб борилишини таъминлайди:

жамоатчилик кенгашининг тасдиқланган аъзолари ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда уларнинг алоқа маълумотлари (телефон, почта ва электрон манзиллари);

жамоатчилик кенгашининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар;

давлат харидларини амалга оширувчи комиссиянинг тасдиқланган аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими);

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли ҳамда хабарномаларни қабул қиладиган органларнинг ҳудудлар кесимида масъул ходимлари, шу жумладан, ушбу тоифадаги ҳужжатларни беришни ташкиллаштирадиган тегишли комиссия аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми ва отасининг исми, эгаллаб турган лавозими).

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат тест марказининг қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернет тармоғида жонли эфирга узатиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;

олий таълим муассасаларининг магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари;

республикадаги ёки хориждаги олий таълим муассасасидан республикадаги давлат олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат тест маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда 2021/2022 ўқув йили қабулига қадар transfer.edu.uz” платформаси негизида мазкур бандда кўрсатилган имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғида жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформасини ишга туширсин;

бир ой муддатда имтиҳонларни (тест синовларини) ўтказиш жараёнини Интернет тармоғида жонли эфирга узатиш бўйича техник талабларни (ўрнатиладиган видеокамералар ва тасвир сифати, жойлашиш схемаси ва бошқалар) ишлаб чиқсин;

мазкур бандда кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилмайдиган масъулларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ҳукуматга киритиб борсин.

4. Қуйидагилар 2021 йил 1 июлдан бошлаб қайд этилган маълумотларни Порталга жойлаштириш ва уларнинг ҳар чоракда янгиланишини таъминласин:

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, назорат қилувчи органлар – давлат сири бўлган маълумотларнинг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг муҳофаза қилинишини таъминлаган ҳолда ўтказилган ҳар бир тафтиш ва текширув (назорат объекти номи, тафтиш ёки текширувнинг мақсади ва муддатлари, уни ўтказган давлат хизматчисининг лавозими, фамилияси, исми) тўғрисидаги маълумотларни (тегишли назорат қилувчи органнинг раҳбарини хабардор этгандан сўнг);

Давлат активларини бошқариш агентлиги – устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда – давлат иштирокидаги корхоналар) рўйхатини (давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини амалга ошираётган ташкилот, корхона ҳудуди, солиқ тўловчининг идентификация рақами, давлат улуши тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда), шунингдек, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар рўйхатини;

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари – ўзлари акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини бажарувчи давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органи (директор, бошқарув раиси, бошқарув аъзолари) ва кузатув кенгаши аъзоларининг исми ва фамилияси тўғрисидаги маълумотларни;

Давлат солиқ қўмитаси – давлат иштирокидаги корхоналар томонидан йил (чорак) якуни бўйича тўланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотларни;

Молия вазирлиги – давлат иштирокидаги корхоналарга сарфланган Давлат бюджети маблағлари, тегишлича хориждан жалб этилган маблағлар, шу жумладан, давлат ташқи қарзи суммалари ҳамда уларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотларни;

Давлат активларини бошқариш агентлиги – давлат муассасалари рўйхатини (ташкил топган санаси, юқори турувчи орган) ҳамда хусусийлаштирилган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни (давлат сирини ташкил этувчи махфий вазифа юклатилган давлат корхоналари ва муассасалари бундан мустасно).

5. Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар Порталнинг давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали билан интеграция қилинишини таъминласин.

6. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2021 йил 1 августга қадар доимий равишда янгилаб туриладиган Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базасини Қўмитанинг расмий веб-сайтида ва Порталда ишга туширсин.

Бунда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасида кўрсатилган маълумотлар билан бир қаторда қуйидаги маълумотлар мазкур ахборот базасида акс эттирилишини таъминласин:

овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги тузилган барча шартномалар, овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи тугатилган ҳолатлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;

ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома берилган барча шахслар ва рухсатномадаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир берилган барча рухсатномалар ва улардаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон-овчилик хўжаликлари томонидан берилган овчилик йўлланмалари (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари.

7. Агентликнинг давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш борасидаги вазифаларини белгилаш мақсадида:

а) Агентлик зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган маълумотларни Интернет тармоғига жойлаштириш (эълон қилиш) бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан оммавий ахборот воситалари орқали самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича чораларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишига кўмаклашиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларидан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни “Mening fikrim” веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқариш;

Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини узлуксиз тўлдириш, такомиллаштириб бориш ва янгилаб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш;

оммавий ахборот воситалари орқали давлат органлари ва ташкилотлари хизматчиларига “давлат органлари фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлиги” маданиятини сингдириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар халқ олдида ҳисобдорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш;

б) Агентлик тузилмасида бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бошқармаси ташкил этилсин;

в) Агентлик:

давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган талабларни мунтазам равишда бузаётган айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;

ҳар йили фаолият йўналиши бўйича эришган асосий ютуқлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида учраётган камчиликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот тайёрласин ва ўз расмий веб-сайти орқали эълон қилиб борсин;

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун амалга оширилиши устидан назоратни, шунингдек, Жаҳон одил судлов лойиҳасининг “Ҳукуматнинг очиқлиги” индикатори бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.

8. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ҳамда мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаларига мазкур органларда очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилишини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш вазифаси юклатилсин.

9. Давлат хавфсизлик хизмати Адлия вазирлиги, Агентлик ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритилишини таъминласин:

чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхати, ундан фойдаланиш ва маълумотларни бундай ахборотлар жумласига киритиш ҳамда чиқариш асослари, муддатлари ва тартиби;

чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхатига кирмайдиган маълумотларни махфийлаштиришни тақиқлаш;

чеклаб қўйилиши фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларнинг давлат сирларига киритилишини ман этиш;

фуқаролар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматчилари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар билан ишда фойдаланишга ижозатни расмийлаштириш шартлари ва тартиблари;

ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва илғор тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда давлат сирларини сақлашнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

10. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик даражасини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

11. Агентлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш бўйича фаолиятни тартибга солувчи, шу жумладан, мониторинг ўтказиш, амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, очиқлик индексини ҳисоблашга қаратилган Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методикани ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.

12. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

мазкур Фармоннинг 11-бандида кўрсатилган методика асосида ҳар йил якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индекси аниқланади;

Агентлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индексини аниқлаш бўйича чораларни кўради, натижаларни ўз расмий веб-сайтлари ва оммавий ахборот воситалари орқали оммага етказилишини таъминлайди.

13. Олий Мажлис палаталарига ўз расмий веб-сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириш тавсия этилсин:

парламент назорати объектларининг ҳисоботларини эшитиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар;

Қонунчилик палатасида депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар;

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, сайлов округлари ҳамда уларнинг электрон почта манзиллари ҳақидаги маълумотлар.

14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Агентлик:

а) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур Фармоннинг мақсад ва вазифаларини ёритишга оид мақолалар ва телекўрсатувларни ташкил этсин;

б) манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишини таъминласин:

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно);

тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлари бўйича суд мажлислари (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно).

15. Мазкур Фармонда кўрсатилган қоида ва тартибларнинг бузилиши давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик бузилиши сифатида баҳолансин.

16. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Агентлик, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда:

2022 йил 1 январга қадар Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси концепциясини;

2022 йил 1 апрелга қадар ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.

17. Агентлик Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

        Президенти                                                      Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 16 июнь

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида