Олий Мажлис Сенатининг 52- ялпи мажлисида “Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун маъқулланди.

Бугунги кунда амалда давлат мулкидан самарали фойдаланмаслик, уни ижарага бериш тартиблари бузилиши билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу эса ўз навбатида давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчилик бузилишнинг олдини олишга қаратилган чораларни такомиллаштиришни тақозо этмоқда.  

Муҳокама қилинган қонун билан давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.  

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча модда киритилиб, унга кўра, давлат мулкини белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижарага олувчига ижарага берилган давлат мулкини қабул қилиб олиши, унинг ҳудудига кириши ва фойдаланишига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш ёки ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатган ҳолда ижарага берганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига асос бўлади. Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида қайта содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жаримага сабаб бўлиши белгиланмоқда.  

Қонун давлат мулкини ижарага беришда йўл қўйилаётган қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олишга, давлат мулкидан самарали фойдаланилишини, ижарага олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  

Қобил Турсунов,

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий

ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат мулкини ижарага бериш тартибига риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди