ОНЛАЙН

Давлат мулкини бошқаришнинг принциплари, давлат мулкига эгалик қилишнинг мезонлари белгиланмоқда ва давлат мулки республика ҳамда муниципал мулк турларига ажратилмоқда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига муниципал мулкларни белгиланган мезонлар доирасида сотиш, ижарага ва ишончли бошқарувга бериш ваколати қонун билан белгилаб берилмоқда.

Давлат мулкини бошқаришда ҳисобдорлик, шаффофлик ва маълумотларни ошкор қилиш талаблари ўрнатилмоқда.

Бу янги меъёрлар Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонунда назарда тутилмоқда.

Муҳокамада сенаторлар бугунги кунда давлат мулкини бошқариш бўйича ягона қонун мавжуд эмаслигини, ушбу соҳани тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатларида давлат мулкига эгалик қилиш, жумладан қайси мулкларни давлатда сақлаб қолиш, қайсиларини хусусийлаштириш бўйича аниқ мезонлар белгиланмаганини таъкидлади.

Мамлакатимизда 25 мингга яқин давлат муассасаси ва 2 мингдан ортиқ давлат иштирокидаги корхоналар мавжудлиги, иқтисодиётда давлатнинг иштироки юқорилиги, жумладан, фаолият кўрсатаётган 2 минг 113 корхона 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралар томонидан бошқариб келинаётгани қайд этилди.

Янги қонун билан давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинмоқда.

Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этишнинг асосий йўналишлари, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этишда давлат мулкини бошқариш субъектларининг, яъни Вазирлар Маҳкамаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, давлат органлари ва ҳокимликларнинг ваколатлари белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришга, давлат мулкини бошқариш соҳасини янада такомиллаштиришга ҳамда бу соҳада Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини ҳамда ваколатларини аниқ белгилашга, давлат мулкини бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат мулкини бошқаришда ҳисобдорлик, шаффофлик ва ошкоралик ўрнатилади