Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси ходимларни иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ишлатиш қонунга зид эканлигини уқтирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси ходимларни иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ишлатиш қонунга зид эканлигини уқтирмоқда. Давлат меҳнат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига йўллаган хатида ходимларни иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари уларнинг розилигисиз асоссиз равишда ишга жалб этиш таъқиқланишини маълум қилган.

Тармоқларда тарқалган ушбу хатнинг мазмунига кўра, иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.

“Меҳнат кодексининг 125-моддасида иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда – бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Меҳнат кодексининг 130 ва 132-моддаларига кўра дам олиш ва байрам кунларида ишлатиш таъқиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб қилишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Мансабдор шахслар томонидан қонунчилик талабларининг бузилиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, ўн бараваридан ўн беш бараваригача, агар ушбу ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” дейилади хатда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат меҳнат инспекцияси: ходимларни иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ишлатиш тақиқланади