Миллий озодликни қўлган киритган, миллий тараққиётнинг тарихий босқичига қадам қўйган ҳар бир халқ ўзи учун Ватанининг шонли тарихи, бугуни ва келажаги, орзу-интилишларини мужассам этган давлат рамзларини қабул қилади. Бу рамзлар давлат суверенитетининг ўзига хос шаҳодатномасидир.

Бугун бутун халқимиз 1992 йил 10 декабрь куни Олий Кенгашнинг Ўн биринчи сессиясида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси” тўғрисидаги қонуннинг 28 йиллигини нишонлаяпти. Ушбу мадҳияда 130 йил давомида эрксизлик, ҳуқуқсизлик, камситиш ва таҳқирлашлар ичра яшаб келган халқнинг истиқлоли, орзу- умидлари, улуғ мақсадлари ўз тажассумини топди.  

Бу кун – улуғ кун, ўзини шу муқаддас юрт фарзандиман, мен тақдиримни она Ватаним тақдиридан айро кўролмайман, уни меҳрибон онамдай, отамдай севиб ардоқлайман, асрайман, деган ҳар бир ўзбек, Ўзбекистон фуқаросининг, ватандошларимизнинг байрамидир. Негаки, бизнинг онамизга бўлган севгимиз меҳримизда намоён бўлганидай, она Ватанга бўлган муҳаббатимиз, аввало, садоқатимизда намоён бўлади.

Бугун она Ватанимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги янгиланишлар туфайли нафақат иқтисодий тараққиёт, маънавий тараққиёт сари ҳам қадам ташланди. Миллат чин маънода ўзлигига қайтиб, ўзлигидан куч олмоқда. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасидаги улуғ мўлжал дунёда ўзбекман, Ўзбекистон фуқаросиман, деган ҳар бир кўнгилга уйғониш байроғини тикмоқда.

Янги давр Учинчи Ренессанс сари умумхалқ юришини бошлаб бермоқда, бу Ватанга фидойи, садоқатли, маърифатли халқ ва ёшларнинг улуғ мақсадлар йўлидаги қадами бўлади.

Буюк Ватан тимсоллари, рамзлари ҳар бир давлат, унинг келажак авлодлари учун озодлик ва миллий ғурур тимсоли, бой маънавий обидадир. Мадҳия – миллатни ҳамиша ўз озодлик йўли, аҳдида собит тутиб турувчи руҳий қувват манбаи ҳамдир. Шунинг учун ҳам тараққий топган дунё халқлари ўз давлатининг мадҳиясини нафақат шодон ва мунаввар кунларида, хатто энг заҳматли ва синовли онларида ҳам тик туриб мардона куйлайдилар. У миллатни, халқни бирлаштирадиган, юксалтирадиган енгилмас кучга, юксак ирода ва қатъият, жасорат тимсолига айлантира оладиган  қўшиқдир.

Ҳиндистонда давлат мадҳиясини куйлаш Ватан шаънини ҳимоя қилишдек муқаддас бурч саналади. Қардош Туркияда эса миллий мaдҳиянинг алоҳида рaмкaга солинган сурати мамлакатдаги мaктaблaрнинг ҳар бир синфидaги дoскaнинг юқoрисидa давлат байроғи билан ёнма-ён туради. Туркия давлат мадҳиясининг муаллифи Меҳмет Акиф Эрсўй “Аллоҳ бу халқни такрор давлат мадҳиясини ёзишга мажбур қилмасин!” дейди. Бу турк давлати ҳеч қачон озодлиги, эркини қўлдан бермасин, деганидир. Хитойда эса махсус қарорга асосан ҳар куни эрталаб соат 7.00 да  барча радио ва телеканалларда ватанпарварлик намунаси сифатида миллий мадҳия янграйди. Улар давлат байроғини баланд кўтариш, давлат мадҳиясини ғурур билан ижро этишни ўзлари учун шараф деб билишади.  

Негаки, давлат мадҳияси – миллий бирлик ва озодлик рамзидир. Унга эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ана шу ўринда таъкидлаш лозимки, Ватан мадҳияси унга нисбатан юксак қалб эҳтироми билан айтилади. Унинг сўзларини алмаштириш, бузиб айтиш, ҳазил-мазах оҳангида тилга олмоқ Ватанни, миллатни ҳақоратламоққа тенгдир.

Баъзан ижтимоий тармоқларда айрим ёш ватандошларимизнинг   давлат мадҳиясига нисбатан беписанд муносабатини ўқиганда ўйланиб қоламан. Наҳотки, шулар ўзбек фарзанди?! Ахир алласиз Онани севиб бўлмаганидай, Мадҳиясиз ҳам Ватанни  севиб бўлмайдику!  Кимдир “мактабда болаларга давлат мадҳиясини мажбурлаб айттираётган эмиш” деб ёзибди. Бунинг учун инсон ҳуқуқларини пеш қилиб, Халқ таълими вазирлиги, муаллимларни айблабди. Ахир бу Ватан фарзандларига Ватанни севма, улуғлама, дейиш билан баробар эмасми?

Улар бундай қараш хатто демократик мезонлари юксак намуна ҳисобланадиган АҚШ, Япония, Австралия каби давлатларда ҳам йўқлигини билармикинлар?!  

Австралияда ўқувчи-ёшлар, талабалар янги кунни барча таълим муассасаларида ўнг қўлини кўксига қўйиб, давлат мадҳиясини куйлашдан бошлайдилар.

Японияда ҳар бир ўқувчи ва ўқитувчи "Кимигаё", яъни япон миллий мадҳиясини яхши билиши шарт ҳисобланади. Мактабда миллий мадҳияни куйлаш ҳам дарс, ҳам муқаддас бурч ҳисобланади.

 2003 йилдан бошлаб Токио шаҳри қоидаларига биноан мактаб маъмурлари томонидан давлат мадҳияси айтилганда, унга ўрнидан туриб муносиб ҳурмат кўрсатмаган, унга жўр бўлмаган ўқитувчиларнинг исмлари ёзиб олинади. Бундай ўқитувчиларга нисбатан танбеҳ бериш, қайта ўқитишдан тортиб, улар иш ҳақини пасайтириш, хаттоки, ишдан бўшатишгача жазо чоралари кўрилади. Масалан, 2004 йилда 243 нафар ўқитувчи худди шундай интизомий жазога тортилган. 67 нафар ўқитувчи мавжуд қоидаларга риоя қилмагани, ўқувчиларига давлат мадҳияси ва байроғини ҳурмат қилишни ўргатмагани учун огоҳлантирилган. Фукуока префектурасида ўқувчилар ватанпарварлигига Кимигаёни қанчалик баланд овозда куйлай олишига қараб баҳо берилади.

 Японлар  фуқароларни болаликдан давлат байроғи ва мадҳиясига нисбатан ҳурмат ҳиссида тарбиялаш уларнинг кўнглида бошқа мамлакатларнинг давлат рамзларига нисбатан ҳам ҳурмат ҳиссини  шакллантиради, деб ҳисоблашади.

АҚШда миллий мадҳия лойиҳаси (МЕНC) жорий этилган бўлиб, у америкаликларга давлат байроғи ва мадҳиясининг аҳамиятини англатиш орқали ватанпарварликни тарбиялашни кўзда тутади. Лойиҳага машҳур “Жип” бренди, “Банк оф Америка”, “Гибсон Фоундейшн” каби йирик ташкилотлар ҳомийлик қилади.  

Шунингдек, бу лойиҳани 20 дан ортиқ губернаторлар, Конгресс аъзолари, Санъат миллий жамғармаси, Таълим бўлими, Америка тарихи миллий музейи, Мудофаа вазирлиги, Гуманитар фанларнинг миллий жамғармаси, Гремми фонди, Миллий таълим ассоциацияси, АҚШ мэрлари конференциялари, Америка мактаб маъмурлари ассоциацияси, Мусиқа ўқитувчилари миллий ассоциацияси, Ёш болаларни ўқитиш бўйича миллий ассоциация каби давлат ва нодавлат ташкилотлари қўллаб-қувватлаб келади. 2004 йилда ўтказилган “Ҳаррис интерактив” ташкилоти сўровига кўра, ҳар тўрт америкаликдан учтаси давлат мадҳияси ва бошқа ватанпарварлик қўшиқларини айнан мактабда ўрганганини айтган.  

“Миллий мадҳия” (МЕНC) лойиҳаси ижрочи директори Жон Маҳлманн давлат мадҳияси ва ватанпарварлик қўшиқларини ўрганиш болаларимиз қалбида “Америка орзуси” ғояларини тарбиялашга хизмат қилади, дейди.

Шундай экан, биз азалдан буюк давлат, буюк тарих, буюк маданият яратган аждодларнинг ворислари нима учун давлат рамзлари, мадҳиясини куйлашдан тортинишимиз керак?!  

Ахир бу Ватанга бўлган чексиз муҳаббат, садоқат, мардлик, жасорат билан она юрт тимсоли даражасига кўтарилган Муҳаммад Хоразмий, Имом Бухорий, Абу Наср Форобий, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Маҳмудҳўжа Беҳбудий каби улуғ аждодларимиз руҳига ҳурмат эмасми?! Бизни оқ ювиб, оқ тараган она халқимизга нисбатан эҳтиромимиз эмасми?!

Келинг, азиз ёшлар, ўзимизга савол бериб кўрайлик? Нима учун давлатимиз раҳбари иштирок этган олий даражадаги учрашувларда, юртимиз вакиллари қатнашадиган халқаро миқёсдаги сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий йўналишдаги нуфузли анжуманларда давлатимиз байроғи баланд кўтарилиб, мадҳиямизнинг тантанавор оҳанги таралганда қалбларимиз ғурурга тўлади? Нима учун жаҳоний беллашувларда спортчиларимиз музаффар бўлиб, улар шарафига давлат мадҳияси янграб, Ватанимиз байроғи кўтарилганда кўзда ёш билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасида мағрур турган ватандошимизни бағримизга босгимиз келади? Негаки, мазкур қўшиқ бу ёруғ дунёда Ўзбекистон деган қутлуғ диёр борлигининг тасдиғи, нишонаси бўлиб жаранглайди! Ўша пайтда сизу бизнинг ҳам кўзимизга қалқиб чиққан бир томчи ёш – қутлуғ ёшдир, у бизга шу Ватаннинг бир бўлаги эканлигимизни англатадиган, унинг қайғуси билан яшаб, шодлигига шерик эканлигимизнинг шаҳодатидир.

Мадҳия – ўзбекман, ўзбекистонликман, деган ҳар бир қалбда тўхтовсиз ўсаётган тоғ, тўхтовсиз гуллаётган боғдир. Унинг ҳар сатри муқаддас тупроғимиз зарраларидан куч, руҳ, шижоат олади. У – эрк, озодлик, эрксевар халқ қўшиғи.

Бу бизнинг қўшиғимиз! Бу сизнинг қўшиғингиз! Бу ҳаммамизнинг қўшиғимиздир! Бу Ватан деб ураётган юраклар қўшиғи, бу овози Ўзбекистон бўлиб янграётган бунёдкор элнинг қўшиғидир! Бу ўзи ҳар жойда бўлса-да, жон ришталари билан шу муқаддас заминга боғланган дунёдаги 50 миллиондан ортиқ ватандошларимизнинг қўшиғидир.

Байрам муборак, азиз дўстлар, қадрли ватандошлар!

Минҳожиддин МИРЗО,

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат мадҳияси – озодлик, миллий бирлик рамзидир