Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

Давлат харидлари тизимининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда уни янада такомиллаштириш ҳисобига корпоратив буюртмачилар, шу жумладан, стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда самарадорлигини ошириш, давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш мақсадида:

1. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3487-сон қарори билан тасдиқланган стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар:

энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали харидларни амалга оширишдан олдин давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида
эълон жойлаштиради. Эълонда харид комиссияси томонидан таклифларни қабул қилиб олишнинг ўн беш кундан кам бўлмаган сўнгги муддати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунининг 52-моддасида назарда тутилган ахборот бўлиши керак;

харид комиссиясининг энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича баёнини у расмийлаштирилган куни давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида икки иш куни муддатга жамоатчилик муҳокамасига жойлаштиради;

давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар тўғрисида маълумотларни улар тузилган санадан бошлаб уч иш кундан кечиктирмасдан белгиланган тартибда давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритади;

харидларни электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш
учун ўтказиладиган аукцион орқали қонунда белгиланган мезонларга
мувофиқ амалга оширишга ҳақли.

2. Танлов ва тендер савдолари орқали давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказиш бўйича “йўл харитаси”1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2020 йил 1 январдан
бошлаб давлат буюртмачиларига электрон дўконнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланган ҳолда, давлат харидларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Бунда, электрон дўконнинг қўшимча саҳифасида харид қилиш тартиб-таомили якунига кўра товар (иш, хизмат) мавжуд эмаслиги сабабли шартнома тузилмаган бўлса, давлат буюртмачиси электрон дўконнинг асосий саҳифасидан фойдаланмасдан мустақил равишда танланган етказиб берувчи билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга ҳақли эмас.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти билан биргаликда бир ой муддатда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталидаги электрон дўкон савдо майдончасида давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга ошириш имкониятини берувчи қўшимча саҳифа яратилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил 1 январдан бошлаб Молия органлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази базасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари учун ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда давлат харидлари бўйича махсус курслар ташкил қилсин.

7. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги маблағларига нисбатан Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш орқали ғазна ижроси механизми жорий этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А.Гулямов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2019 йил 5 декабрь

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида