Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг туман филиалларида Халқаро стандартларга асосланган бошқарув тизимини жорий қилиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бошқарма ходимлари ва ташқи консультантлар билан биргаликда 2024 йилнинг август ойидан буён “ISO 9001 – Сифат менежменти тизими” ва “ISO 37001 – Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари” халқаро стандартлари талабларига мувофиқ фаолиятни олиб боришда зарур бўлган ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва фаолиятга жорий этилди.  

“Cert international” ташкилоти мутахассислари томонидан ўтган йилнинг декабрь ойида бошқарма ва унинг туман филиалларида аудиторлик текшируви ўтказилди. Текширув натижасига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг 12 та туман филиаллари икки йўналишда ISO сертификатига лойиқ деб топилди ва ушбу сертификат топширилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ISO сертификатини қўлга киритди