МИБ Термиз тумани бўлими Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг жорий йил 24 февралдаги қарздор “INDENIM KLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан 916 миллион 732 минг 526 сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ҳужжати асосида ижро ҳаракатларини олиб борди.

Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддаларига мувофиқ ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилингач, жамиятга қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий 15 кун муддат белгиланиб, огоҳлантирилган. Лекин, шу даврда солиқ қарздорлиги тўлаб берилмагани учун Бюронинг Термиз туман бўлими давлат ижрочиси қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси қўйиб, чиқим қисмига банд солган. Тасарруф қилиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйган.

Солиқ тўловлари ихтиёрий муддатда тўланмагани сабабли қарздорнинг банкдаги ҳисобрақамидан инкассо талабномаси орқали қўлланилган 2 фоиз ижро йиғими билан жами 935 миллион 67 минг 176 сўм вилоят давлат солиқ бошқармасига ундириб берилди.

Солиқлар мамлакат тараққиётининг муҳим манбаларидан биридир. Давлат ижрочиларининг таькидлашича, миллий қонунчилигимизда муддатида тўланмаган ёки солиқ суммасининг тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун белгиланган тартибда устама жарима яъни, пеня ҳисобланиши, қарздорлик эса мажбурий тартибда ундирилиши белгилаб қўйилган.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат ижрочилари Сурхондарёда йирик миқдордаги солиқ қарздорлигини ундирди