Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори имзоланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор билан давлат идораларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги мажбуриятларга риоя этилишини масофавий мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

Низомда масофавий мониторинг қилиш, натижаларини расмийлаштириш, кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари белгиланди.  

Қарор билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларнинг намунавий шакллари тасдиқланди. 

Намунавий шакллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларнинг рўйхатига киритилган 40 тоифадаги маълумотлар асосида ишлаб чиқилган. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат идораларининг очиқликка оид мажбуриятларга риоя этилиши масофадан мониторинг қилинади