Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси доирасида ГИЗ (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти) томонидан амалга оширилган «Самарали давлат бошқаруви» дастури кўмагида Самарқанд ва Фарғона вилоятларида давлат хизматлари сифатини ошириш кўзда тутилган бўлиб, бу доирада ДХМ ходимлари учун тренинглар ўтказилди.
Мазкур тадбирлар ДХМ операторлари ва раҳбарларининг касбий ваколатларини такомиллаштириш, давлат хизматларини кўрсатишда ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва энг яхши амалиётларни жорий этишга қаратилган эди.
2024 йил 24-25 октябрь кунлари Тошкентда тренерлар учун қўшимча тренинглар ўтказилди. Бу жараёнда улар нафақат ўз соҳасининг мутахассислари бўлишди, балки ўз ҳамкасбларининг ҳақиқий эҳтиёжларига мослаштирилган янги ўқув дастурларини мустақил ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлишди.
Давлат хизматлари сифатини ошириш, айниқса мулоқот кўникмалари бўйича тренинглар, ДХМ фаолиятини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилади:
1. Ходимлар мижозлар талабларини яхшироқ тушуниб, ечимларни тезроқ топадилар, бу эса шикоятлар сонини камайтиради.
2. Мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича тренинглар янада профессионал ва дўстона муҳит яратиш орқали давлат хизматларини яхшироқ идрок этишга хизмат қилади.
3. Ходимларнинг стрессни яхши бошқариш қобилиятлари самарадорликни оширади.
4. Ўзаро мулоқотнинг яхшиланиши хизматларни тақдим этиш жараёнини тезлаштиради.
5. Ходимларнинг профессионаллиги фуқароларнинг ДХМга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/CIH02ojYPPk" title="Davlat Xizmatlari Markazi xodimlarining malakasi oshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тадқиқот натижаларига кўра, Самарқанд вилояти ДХМ ходимлари янги билимларни қўллаш орқали шикоятлар сонини 85 фоизга камайтирдилар ва ҳозирда 95 фоизлик индекс билан энг яхши минтақалардан бирига айландилар. Фарғона вилояти ДХМ эса кўрсатилган хизматлар сифатига кўра 97 фоизлик энг юқори рейтингга эришди.
Мадинабону Насриева, УзА