Давлат фуқаролик хизматининг барча сиёсий гуруҳи, даража ва лавозимдаги давлат фуқаролик хизматчилари учун – БҲМнинг 5 бараваридан (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) кўп бўлмаган миқдорида совға олишига рухсат берилади. Шунингдек, тақдим этилган совға меҳмон (мезбон) томоннинг рамзлари ва (ёки) логотипи туширилган эсдалик совғалар қиймати учун миқдор белгиланмайди ва бундай совғалар баҳоланмайди.

Бу Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган “Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек, уни тасарруф этиш тартиби тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳасида акс этди.  

Низом давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгилайди.  

Қайд этилишича, тақдим этилган совға миқдори белгиланган миқдордан ошган тақдирда, ҳадянинг ошган қисми давлат фуқаролик хизматчиси томонидан давлат ташкилотига тўлаш орқали тасарруф этиши мумкин.  

Шу билан бирга, совғани қабул қилиш ёки тақдим этиш натижасида бирор бир тарафнинг шахсий манфаатдорлигини, шунингдек манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий хавф-хатарларнинг келиб чиқишига олиб келмаслиги, хусусан, давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятида холис қарор қабул қилишига таъсир кўрсатадиган мажбуриятни юзага келтирмаслиги лозим.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат фуқаролик хизматчиси БҲМнинг 5 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги совға олиши мумкин