Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидларининг қонуний ўтказилиши бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу бюджет маблағларининг беҳуда сарфланиши, талон-торож қилинишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Бу йўналишда кейинги пайтда ўтказилган ишлар давомида  8,1 миллиард сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.  

Жумладан, Фарғона тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида Фарғона шаҳар Экошаҳар ҳудудида йўлларни қуриш юзасидан ўтказилган 923,2 миллион сўмлик, Ғиждувон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида мактабгача таълим ташкилотлари учун мебеллар харид қилиш бўйича ўтказилган 878,1 миллион сўмлик, Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида аутсорсинг хизматини кўрсатиш юзасидан ўтказилган 632,4 миллион сўмлик давлат харидида қонунбузилишига йўл қўйилган.  

Шунингдек, “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилояти филиали буюртмачилигида банкнинг Жарқўрғон тумани филиали биносини таъмирлаш бўйича ўтказилган 1,84 миллиард сўмлик, Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси буюртмачилигида Тошкент вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси маъмурий биносига қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ўтказилган 1,2 миллиард сўмлик давлат харидларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этган.  

Таҳлилларга кўра, юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари ҳудудлар кесимида Сурхондарё вилоятига 5 та, Фарғона вилоятига 3 та, Хоразм, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрига 2 тадан, Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятларига 1 тадан тўғри келган.  

Соҳалар кесимида эса таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига 5 тадан, маҳаллий ҳокимлик ва тизим ташкилотларига 3 та, банк-молия ва маданиятга 2 тадан, транспорт ва ёшлар ишлари ташкилотига 1 тадан тааллуқли бўлди.    

Агентликнинг тақдимномаларига асосан мазкур давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилинди.  

Қайд этилган қонунбузилиши ҳолатларига оид тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бюджети маблағларининг талон-торож қилинишига йўл қўйилмайди