Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти давом этмоқда.
Хусусий боғчалар каби 6 минг 800 та давлат боғчаларида ҳам давомат, тўловлар, озиқ-овқат харажатларини шакллантириш тўлиқ рақамлаштирилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, шу тариқа йилига 10 фоиз маблағ тежалади.
Иқтисод қилинган пуллар “Таълимни ривожлантириш” жамғармасига йўналтирилиб, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва маҳоратли ўқитувчиларни рағбатлантиришга сарфланади.
ЎзА