Давлат активларини электрон савдо майдонлари орқали сотиш тадбиркорга нима беради?
Давлат активларини ҳисобга олиш ва хусусий мулкка бериш бошқармаси бошлиғи Зоҳид Бобобековнинг таъкидлашича, бу тизимнинг жорий қилиниши ер участкалари беришда шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга, айниқса, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 январдаги Фармони билан тасдиқланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида давлат активларини электрон савдо майдонлари орқали сотиш тизимини яратиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Давлат активларини ҳисобга олиш ва хусусий мулкка бериш бошқармаси бошлиғи Зоҳид Бобобековнинг таъкидлашича, бу тизимнинг жорий қилиниши ер участкалари беришда шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқаролар бўш турган давлат объектларини харид қилиши учун керакли ҳужжатларни йиғиб, уларни бошқарма мутахассисларига топширади. Ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг махсус комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилиб ғолиб аниқланади.
Эндиликда интернет тармоғида электрон савдолар ўтказишни жорий қилиниши орқали савдоларда инсон омилини иштирок этмаслиги таъминланади. Фуқаролар керакли маълумотларни электрон воситалар, компьютер, интернет, телефон орқали исталган жойдан юборади. Компьютерда ҳужжатлар қабул қилинади ва ғолиблар аниқланиб, ғолиб бўлган инсонга компьютер орқали хабар юборилади.
Ҳозирда ушбу тизимни лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат активларини электрон савдо майдонлари орқали сотиш тизими ишга туширилади.