Фарғона вилояти Данғара туманидаги "Ғумайли" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган замонавий иссиқхонада дастлабки ҳосил пишиб етилди.

"Ideal Mustang Plus" масъулияти чекланган жамияти томонидан 4 гектар майдонда барпо этилган ушбу иссиқхона 2021 йил якунида қуриб битказилди. Умумий лойиҳа қиймати 27 миллиард сўм бўлган мажмуада йиллик 600 тонна помидор ва 200 тонна бодринг етиштириш режалаштирилган. Ҳозирда дастлабки экилган помидорлар ҳосили қизариб, пишиш даврига кирган.

Гидропоника усулидаги иссиқхонада етиштириладиган маҳсулотлар Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу ерда бўлиб, иссиқхонани кўздан кечирди. Лойиҳа ташаббускори билан мулоқотда маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш, катта салоҳиятли Хитой ва Европа бозорларига чиқиш тадбиркорларимиз учун устувор вазифа бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

Фарғона вилоятида 2017-2021 йиллар давомида 251 гектар  майдонларда иссиқхоналар ташкил қилинди ва умумий майдони 311 гектарга етди. Шундан, 84 гектарини гидропоник иссиқхоналар ташкил этади.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Данғарада Корея технологиялари асосида барпо этилган замонавий иссиқхонада помидорлар тўла ҳосилга кирди