Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳудудни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги таклиф ва режалари ҳақида ҳисобот берди. 
Ж. Раҳимов вилоятда саноатни ривожлантиришга оид режаларини маълум қилди. Президент бу борада мутасаддиларга қатор топшириқларни берди. 

Жорий йил якунига қадар масъулларга 14 та йирик саноат лойиҳаси инфратузилмаси учун қўшимча 100 миллиард сўм йўналтириш, Урганч шаҳри ва Урганч туманида электротехника ва фармацевтика саноат парклари ташкил қилиш, 20 миллион доллар инвестиция киритиб, “Дамас” ва “Лабо” автомашиналари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баравар ошириш (90 мингтадан 150 мингтага) вазифаси топширилди. 

Бу орқали камида 300 та янги иш ўрни яратилади. 

Бундан ташқари, Янгиариқда камида 250 та лойиҳани амалга ошириб, туманни 5-тоифадан 3-тоифага ўтказиш мажбурияти юклатилди. 
Бунинг учун, кичик саноат лойиҳасини амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит олишга рухсат берилади (ҳозир – 33 миллион сўм). 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дамас” ва “Лабо” автомашиналари ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварга оширилади (90 мингтадан 150 мингтага)