🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Далалар қишлаётир, деҳқон ва сувчилар ишлаётир

Далалар қишлаётир, деҳқон ва сувчилар ишлаётир
Жамият
Танлаш
11:55 / 03.02.2020

Қиш фаслида белгиланган агротехник талаблар асосида парваришланган ғалла экинларининг илдиз қисми мустаҳкам, ўзи эса соғлом бўлади. Бундай экин баҳорнинг ҳароратли кунлари бошланиши билан ҳосил ҳаракатига тушади.


Қиш фаслида белгиланган агротехник талаблар асосида парваришланган ғалла экинларининг илдиз қисми мустаҳкам, ўзи эса соғлом бўлади. Бундай экин баҳорнинг ҳароратли кунлари бошланиши билан ҳосил ҳаракатига тушади. Шу боис, бухоролик миришкор ва сувчилар қиш фаслини иш фаслига айлантирган.

Қишлоқ хўжалик экинларини таркибида туз миқдори меъёрдан ортиқ бўлган суғориш туфайли сув билан далага кирган туз тупроқда тўпланиши мумкин. Ушбу тузнинг бир қисми коллектор-дренаж тармоғи орқали сизот сувлари билан даладан чиқиб кетиши, қолган қисми эса далада сақланиб, тупроқнинг шўрланишини келтириб чиқариши мумкин. Шундай экан, суғоришда фермер ва деҳқон хўжалиги таркибида туз бўлган сувни меъёрдан қанча кўп ишлатса, тупроқда туз шунча кўп тўпланади.

Сув етказиб беришнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида мавсум давомида сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги суғориш тармоқлари тозаланади. Мавжуд гидроиншоотлар ҳамда насос агрегатларининг доимий равишда ишлаши таъминланади. 2019-2020 йил куз-қиш мавсумида амалга оширилиши режалаштирилган ирригация-мелиорация тадбирлари бўйича ҳудудда 344,3 километр узунликдаги суғориш тармоқлари, сув истеъмолчилар уюшмаси ва фермер хўжаликлари ихтиёридаги 14 минг 671 километр ички ариқлар тозаланди. Шунингдек, 243 та гидротехник иншоот, фермер хўжаликларининг 35 та насос агрегатларини таъмирлаш каби бир қатор юмушлар бажарилди. Айни кунгача вилоятда шўр ювилиши зарур бўлган 286 минг гектар майдоннинг 132 минг гектарида биринчи ва 40 минг гектар майдонда иккинчи шўр ювиш ишлари ниҳоясига етказилди.

Жорий йил қишки шўр ювиш ва ғалла экинларини суғориш бўйича Пешку тумани намунали ҳудуд сифатида эътироф этилган. Туманда 22 минг 922 гектар майдонга яхоб суви бериш режалаштирилган.

Шўр ювиш тадбирларини сифатли ва қисқа муддатларда ўтказиш мақсадида туманда янгича тартиб – 4 та суғориш штаблари фаолияти йўлга қўйилган. Қишки шўр ювиш мавсумига ерларнинг сифатли тайёрлангани, сувчиларга етарли шароит ва меҳнатига ҳақ тўлашнинг тартибли тизими яратилгани иш унумдорлигини оширмоқда. Пешку туманида 2020 йил ҳосили учун 5 минг 46 гектар майдонда ғалла парваришланаяпти. Шу кунгача 3 минг 670 гектар майдондаги экинлар икки мартадан суғорилди.

Ҳамро АКИЕВ,
Аму-Бухоро ирригация тизимлари
ҳавза бошқармаси матбуот котиби.