Дакар-2026 ўйинларидаги медалларимиз сони бештага етди
Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида ўтаётган ёшлар ўртасидаги 2026 йилги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир медалга сазовор бўлди.
Мусобақанинг Енгил атлетика бўйича уч ҳатлаб сакраш баҳсларида иштирок этган Шаҳзодбек Холмуродов 15,71 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз ушбу натижа орқали шахсий рекордини ҳам янгилади.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг Дакар-2026 ўйинларидаги медаллари сони 5 тага етди. Уларнинг 4 таси кумуш, 1 таси бронза медалидир.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА