Жорий йил 20 январда “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:  

– ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш; 

– рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;  

– ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;  

– ёшларнинг билим олиши ва касб эгаллашига қўшимча шарт-шароитлар яратиш, давлат органлари, корхоналари ҳамда бошқа ташкилотларни кадрлар билан таъминлашда саралаш ва қамровни кенгайтириш;  

– ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда етакчи республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари, рақамли технологиялар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари, бошқа соҳавий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;  

– тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув- методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.  

Н.Раҳмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Cyber university” давлат университети ташкил этилади