Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олий суд раиси К.Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар ўтказган оммавий қабул ўз ниҳоясига етди.

Оммавий қабулнинг сўнгги куни кеча, 16 июль санасида Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон Бадиий академиясида бўлиб ўтди. Унда Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Юнусобод туманлари аҳолисининг мурожаатлари ўрганилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.суд

Оммавий қабулда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари  Робахон Махмудова, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосарлари Акбарали Турабов, Мақсудбек Саидов, Шуҳрат Аббасов ва Судьялар Олий кенгаши судьялари, Олий суд ҳамда Тошкент шаҳар судининг фуқаролик, жиноят ишлари бўйича, маъмурий, иқтисодий судларнинг раислари, судьялари жами 150 нафар фуқаронинг мурожаатларини қабул қилишди.

Сайёр қабулда Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Юнусобод туманлари фуқароларидан келиб тушган мурожаатлардан 59 нафари жиноят ишлари, 11 нафари маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлар, 80 нафари эса фуқаролик ишлари бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди.

 70 нафар фуқаронинг аризалари қаноатлантирилиб, уларнинг шикоятлари Олий судда мазмунан кўриш учун қабул қилинди;

 29 нафар фуқароларнинг турли мазмундаги аризалари қабул қилинди ва уларнинг барчаси жойида ижобий ҳал қилинди;

 51 нафар фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди;

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича мурожаатлар қуйидагича ижобий ҳал этилди:

 Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 5 нафар,

 Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан 5 нафар,

 Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан 5 нафар жами 15 нафар судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо турлари Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалар тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод этилди ва жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

“Қилган ишимдан пушаймонман”

Хусусан, ЖИБ Андижон шаҳар судининг 2021 йил 3 июндаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “м” банди билан, ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 1 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилинган 24 ёшли маҳкумнинг иши ҳам оммавий қабулдаги сайёр судда кўриб чиқилди.  

Маҳкум суд томонидан тайинланган жазонинг тўртдан бир қисмини ўтаганлиги учун ЖКнинг 74-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмаган озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгилроқ жазо билан алмаштиришни сўраган. Суд маҳкумнинг шахсий йиғма жилдида тўпланган ҳужжатлар билан танишиб, Тошкент махсус прокурорининг ёрдамчиси Б.Зикрияевнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақида берган хулосасини, ИИВ ЖИЭДга қарашли 51-сонли манзил-колония бошлиғи С.Исаевнинг ҳамда адвокат Ф.Атаеванинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақида фикрини эшитиб, ажрим қилди.  

Бахриддин Икрамов, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судяьси:

- Ўзбекистон Бадиий академияси биносида, очиқ сайёр суд мажлисида маҳкумнинг илтимосномаси қаноатлантирилди. Ўталмай қолган 1 йил 1 ой 8 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан шу муддатга иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.  

- Бир фуқаро билан ўзаро тортишиб қолиб, жахл устида унга тан жароҳат етказгандим. Арзимаган тортишув оиламдан узоқда панжара ортида ўтиришга арзимаслигини англадим. Ҳар қандай вазиятда жахлга эмас, ақлга қулоқ солиб иш тутиш керак экан. Йўқса, майда тушунмовчиликлар, ҳақорат ортидан умрнинг қайсидир қисмини тўрт девор ортида ўтказиш ҳеч гап эмас экан. Очиғи, яқинларимнинг юзини ерга қаратиб, оила соғинчи билан яшашни сўз билан таърифлаб беролмайман. Қилган ишимдан пушаймонман ва албатта бу каби келишмовчиликлардан узоқ юришга аҳд қилдим, - дея кечинмалари билан бўлишди маҳкум.

Оммавий қабулда фуқаролик ишлари бўйича ҳам қатор мурожаатлар қуйидагича ижобий ҳал этилди:

 10 нафар фуқароларга алимент ундириш масаласи юзасидан тушунтиришлар берилди ва мурожаати ижобий ҳал қилинди.

 3 нафар фуқарога иш ҳақи ундириб берилди.  

 1 нафар фуқародан эса 360 млн. миқдорида зарар ундириш бекор қилинди.  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Cудланувчилар муддатидан олдин шартли равишда озод этилди ва жазоси енгилроғи билан алмаштирилди