Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP-29 анжумани доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.

Мазкур электр станция қурилиш жараёнида 600-800 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 3,5 миллиард кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг эвазига 1 миллиард куб метр табиий газ захиралари тежалади.  

Лойиҳа Ўзбекистон учун нафақат иқтисодий фойда, балки атроф-муҳит ҳимояси учун ҳам катта аҳамиятга эга.  

Мазкур шамол электр станциясини қуриш орқали атмосферага чиқариладиган чиқиндилар йилига 1,4 миллион тоннага камаяди.  

Ушбу шамол электр станцияси ҳамкорликнинг янги босқичи бўлиб, у Ўзбекистонга энергетика хавфсизлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлаш имкониятини беради.  

БААнинг “Уч баравар кўп қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш” ташаббуси билан биргаликда, юртимиз дунё миқёсида иқлим ўзгаришига қарши курашишга қаратилган ҳаракатларга қўшилади.  

Ўзбекистон, ўз навбатида, Париж шартномаси мақсадларини қўллаб-қувватлайди ва қайта тикланувчи энергия соҳасидаги глобал ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/VO9QZMRTEJE?si=cOiB2hISL4ngZzvv" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COP-29: БААнинг “Masdar” компанияси Ўзбекистонда 1000 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуради