Чустда ёзги биатлон мусобақасининг биринчи босқичи ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст туманида ёзги биатлон бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” учун мусобақанинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан жами 10 та жамоа, 65 нафар спортчи (47 нафар ўғил бола ва 18 нафар қиз) иштирок этди.
Беллашувлар якунига кўра, биринчи ўринни Тўрақўрғон туман жамоаси, иккинчи ўринни Учқўрғон, учинчи ўринни Косонсой туман жамоалари эгаллади.
[gallery-29135]
Ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилотининг фахрий ёрлиқлари ва медаллари билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА