Чортоқда янги турар-жойлар барпо этилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чортоқ туманида аҳолини замонавий уй-жой билан таъминлашга қаратилган қурилиш ишлари изчил давом этмоқда.
Бугунги кунда туманнинг тўрт ҳудудида жами 465 хонадондан иборат кўп қаватли турар-жойлар барпо этилмоқда. Янги уй-жойлар аҳолининг турар-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, туманнинг замонавий меъморий қиёфасини шакллантириш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.
[gallery-30766]
Қурилиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. Фойдаланишга топшириладиган янги хонадонлар юзлаб оилаларнинг уй-жой шароитини яхшилаш имконини яратади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА