Чортоқда ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Чиғатой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
“Наманган сув таъминоти” АЖ директори ва вилоят прокуратураси масъуллари маҳаллада бўлиб, амалга оширилаётган ишларнинг бориши ҳамда сифатини ўрганди.
Лойиҳа доирасида 700 дан ортиқ хонадоннинг ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Жумладан, 400 дан зиёд хонадон илк бор марказлашган ичимлик суви тармоғига уланади.
Дастур асосида туманнинг яна 6 та маҳалласида жами 29,7 километр ичимлик суви тармоғини тортиш ва битта сув иншоотини қуриш режалаштирилган. Ҳозирга қадар пудратчи ташкилот томонидан 2,5 километр сув тармоғи ётқизилди. Айни пайтда қурилиш ишлари давом этмоқда.
[gallery-32325]
Ўрганиш якунида масъулларга ишларни белгиланган муддатларда ва сифатли бажариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА