Бугун “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади” филиали таркибидаги “Чорбоғ ГЭС” (ГЭС-6) га ташриф буюрди.

Унда жамият бошқаруви раиси А.Сангинов дастлаб “Чорбоғ” тўғони ҳолатини кўздан кечириб, соҳа мутахассислари билан бирга унинг хавфсизлигига оид долзарб масалаларни муҳокама қилди. Шунингдек, тўғонда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг ГЭС ҳудудидаги маъмурий бинода олиб борилаётган капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари кўриб чиқилди.

Ташриф доирасида ишчи гуруҳ филиал раҳбарияти ва масъул ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда асосий эътибор “Чорбоғ” сув омбори хавфсизлигини таъминлаш ҳамда “Чорбоғ ГЭС”ни ишлаб чиқариш мавсумига тайёрлаш чораларига қаратилди.

Йиғилишда ГЭС ҳудудида ободонлаштириш ишларини юқори сифатда бажариш, “Яшил макон“ ташаббуси доирасида экологик лойиҳаларни амалга ошириш, маъмурий бинода “Маънавият бурчаклари”ни ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чорбоғ ГЭС”: хавфсизлик ва модернизация бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди