Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги "Ёшлар" истироҳат боғида янги замонавий IT ўқув маркази фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов, ҳудуд фаоллари ва ёшлар қатнашди.

Ўқув марказида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида билим эгаллаши учун зарур шароитлар яратилган. Бу ерда ўқувчилар турли дастурлаш учун керак бўладиган инновацион ишланмалар яратиш, стартап лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади. Марказ ҳудуддаги юзлаб ёшларга хизмат қилади. Меҳмонлар марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ёшлар билан суҳбатда соҳада амалга оширилаётган илмий ишланмаларни ўрганиш, имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида фикр алмашилди.

Шундан сўнг Чирчиқ технопаркида биринчи бўлиб иш бошлаган “BPO” компанияси фаолияти ҳам ўрганилди. Бу ерда хориж тилларини билган чирчиқлик ёшлар аутсорсинг йўналишида йирик буюртмаларни жалб этиш борасида тажриба оширади. Муҳими, технопаркда ахборот технологиялари соҳасида бизнесни бошлаётган тадбиркорларга қулай шароит бор.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқлик ёшлар учун замонавий IT маркази очилди