Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаган Г.Юлдашова билан боғлиқ жиноят иши, аёлнинг қамоқда сақланиши ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ушбу иш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Судга Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси С. Авлакулов раислик қилмоқда.  

Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди биносида судланувчилар Г.Юлдашова (Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаган), Ш. Рўзметов (Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси шифокори лавозимида ишлаган), Ж. Зиядуллаев (Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори лавозимида ишлаган), А. Дадаматов (Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси собиқ бош ҳисобчиси, Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаган), Ж.Акимова (Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош ҳисобчиси вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаган)ларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқилмоқда.  

Судланувчилар Г.Юлдашова Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги), Ш.Рўзметов, Ж.Зиядуллаев Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) да, А.Дадаматов, Ж.Акимова Жиноят кодексининг 167-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд жараёни давом этмоқда.  

             М.Бурҳонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқлик собиқ бош шифокор ва бошқаларга нисбатан суд жараёни бошланди