Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига қилган ташрифи давомида Чирчиқ шаҳридаги Ифтихор маҳалласида яшовчи Азиза Алиқулованинг 7 ёшли ўғли Ҳусанжон Атхамов ва қизи Фотима Атхамова билан суҳбатлашиб, биргаликда эсдалик учун суратга тушган эди.

Наврўз байрами муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими Даврон Хидоятов ушбу оила хонадонида меҳмон бўлди. Шундай шодиёна кунда уларни баҳор айёми билан табриклаб, бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашди.  

Вилоят ҳокими Президент номидан оилага мебель, Ҳусанжонга эса Президент Шавкат Мирзиёев дастхати туширилган биргаликдаги фотопортретини тақдим этди. Шунингдек, болаларга компьютер жамланмаси ва спорт анжомлари ҳам совға қилинди.  

Бундай юксак эътибордан Атхамовлар оиласи, айниқса, Ҳусанжон жуда хурсанд бўлди.  

Бундан ташқари, Ифтихор маҳалласида яшовчи ёшларга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқлик 7 ёшли Ҳусанжонга Президент дастхати туширилган биргаликдаги сурати топширилди