Чирчиқ давлат педагогика университетида "Кўп тармоқли тадқиқот ва таълимнинг глобал истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Конференцияда Ўзбекистон олий таълим муассасалари вакиллари билан бир қаторда, Туркия, Индонезия, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларус ва Украина каби давлатлардан нуфузли олий ўқув юртлари ректорлари, профессор-ўқитувчилари, таниқли олимлар, халқаро экспертлар иштирок этди.
Хусусан, Туркиянинг Иксад ва Адан Алпасан технология университети, Индонезиянинг Пендидикан ва Нигери Маланг университети, Қозоғистоннинг Евроосиё миллий университети, Россия таълим академияси, Озарбайжон бизнес ва менежмент университети, Тожикистон давлат педагогика университети каби олийгоҳлардан профессорлар қатнашди.
Конференция доирасида илмий маърузалар тақдим этилиб, олий таълим тизимини такомиллаштириш, инновацион ёндашувларни жорий этиш, халқаро тажрибани ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Конференция олий таълимни трансформация қилиш ва халқаро тажрибани жорий этиш бўйича муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди.
Конференция якунида халқаро таълим ва тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма илмий тадқиқотлар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, таълимда рақамлаштириш ва сунъий интеллект имкониятларини кенгайтириш, халқаро таълим стандартлари ва баҳолаш тизимларини интеграциялаш, етакчи хорижий университетларнинг илғор тажрибасини Чирчиқ давлат педагогика университетига татбиқ этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
ЎзА