Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий полигонда мамлакатимизда илк маротаба Функционал кўпкураш федерацияси, Миллий гвардия, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида "UZBEK RACE" тўсиқларни енгиб ўтиш бўйича пойга мусобақаси ўтказилди.

Унда Миллий гвардия, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари ҳарбий хизматчи ҳамда ходимлари, Функционал кўпкураш федерацияси раҳбарияти ва мураббийлари, шунингдек, мамлакатимиздаги таниқли спортчилар, спорт клублари вакиллари ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди.

Пойгада 16 та жамоа иштирок этиб, ҳар бир жамоада 4 нафардан, 2 нафар эркак ва 2 нафар қизлар ғолиблик учун беллашди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Функционал кўпкураш федерацияси раиси М. Ғаниев сўзга чиқиб, бугунги кунда мазкур спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди, ҳамда барча қатнашувчиларга мувафаққиятлар тилади.

Шундан сўнг қуръа ташланиб, қизғин баҳсларга старт берилди. Жамоавий ўйинда ҳар бир иштирокчиларнинг 24 та шартлар асосида, тўсиқлардан ўтиши мутахассислар томонидан баҳолаб борилди.

Томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши эса, жамоаларга янада тетиклик ва кўтаринки кайфият бахш этди. Пойгада жисмонан бақувват ва руҳан тетик бўлган, жамоавий ҳамжиҳатликда ҳаракат қилган иштирокчилар, ностандарт шароитлардан, мураккаб тўсиқлардан ўтиб, ғолиблик сари ҳаракат қилди.

Қизғин ва муросасиз кечган пойга якунига кўра, ғолиб жамоаларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, учинчи ўринни қўлга киритган – “Ozone Nukus” жамоаси 4 миллион сўм, иккинчи ўринни қўлга киритган – “Befit One” жамоаси 6 миллион сўм ҳамда фахрли биринчи ўринни қўлга киритган - "Ozone қасоскорлар" жамоаси 8 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқда "UZBEK RACE" тўсиқларни енгиб ўтиш бўйича пойга бўлиб ўтди