Чиқиндини муаммо эмас, иқтисодий ресурсга айлантириш самарали ечим саналади
Мамлакатимизда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва яшил иқтисодиёт тамойилларига мос равишда ишлаб чиқилаётган мақсадли лойиҳалар кўлами ошмоқда.
“Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти томонидан Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиёт тизимини ривожлантиришга қаратилган комплекс стартап лойиҳалар пакети ишлаб чиқилди.
Лойиҳа чиқиндиларни алоҳида йиғиш тизими, қайта ишлаш инфратузилмаси, экологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бешта инновацион стартап йўналишларни ўзида қамраб олади.
Натижада 2027 йилгача 80 000–120 000 тонна чиқинди қайта ишланади, 900–1200 та иш ўрни яратилади. “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти маълумотига кўра, айни вақт давомида бунга 20–30 та шаҳар қамраб олинади.
Бундан кўзланган асосий мақсад эса чиқиндини муаммо эмас, балки иқтисодий ресурсга айлантиришдир.
Марҳабо Ҳожиакбарова, ЎзА