Ободлик ва фаровонлик, эзгу ниятларимиз, одамларимиз ҳаётидан розилигининг рамзий мадҳиясига айланган бу машҳур қўшиқ бугун Чиноз туманининг кўпмиллатли “Эшонобод” қишлоғи узра ҳам баралла янграб, узоқ-узоқларда акс-садо бермоқда.

Қишнинг совуқ кунларида қалбларга илиқлик, чинакам баҳорий кайфият бахш этмоқда.  

Эшонобод қишлоғи – Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳридан 80 километр, Чиноз тумани марказидан 20 километр олисда, қўшни давлат билан чегара ҳудудда жойлашган. Бу масканни ўзига ватан ичра кичик ватан деб билган, бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқликда яшаб келаётган ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва бошқа миллатларга мансуб юртдошларимиз юз-кўзидаги қувончнинг, юракларни лиммо-лим тўлдириб, жўшқин дарёдек тошиб чиқаётган зўр кўтаринкилик ва шукроналик кайфиятининг чеку-чегараси йўқ бугун.  

Шу муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда масъул вазирлик ва идоралар вакиллари, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон Республикаларининг Фавқулодда ва мухтор элчилари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ҳудуд фаоллари иштирок этди.

[gallery-444]

Дастлаб тадбир иштирокчилари қишлоқдаги янги таъмирдан чиқарилган 17-сонли мактабгача таълим ташкилотининг илк меҳмони бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Қамрови 150 нафарга етказилган боғча ақлни пешлайдиган, билимни чархлайдиган замонавий таълим-тарбия воситалари билан жиҳозланди. Бу эса ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик тилларида тарбияланаётган болажонларнинг мактабга тайёргарлик даражасини тубдан оширишга хизмат қилади.  

– 1990 йилда ташкил этилган мазкур мактабгача таълим ташкилоти 2017 йилгача 30 нафар болани қамраб оларди, – дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Захро Маҳмудова. Ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури доирасида 1 миллиард 800 миллион сўмлик маблағ ажратилди. Шунинг натижасида яратилган шароитлар туфайли яна 80 нафар болани мактаб қошидаги қисқа муддатли гуруҳларга қабул қилинган. Айни пайтда 35 та ишчи фаолият кўрсатмоқда.

Тантанали тадбир давом этмоқда.  

А. Мусаев,  О. Ғуломов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиноз туманидаги янги қишлоқда барча шароитга эга боғча очилди