Ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ЎзАда жаҳон адабиётининг буюк вакили Чингиз Айтматов ва япон мутафаккир-адиби Икэда Дайсакунинг турли мавзулардаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Суҳбат Чингиз Айтматовнинг «Буюк руҳ қасидаси» номли китобидан таржима қилинган...

(Давоми. Олдинги қисми 17 июлда эълон қилинган) (Давоми.Олдинги қисми 17 июлда э

Кулдан тўқилган арқон 

Икэда:  Сизнинг бир қанча китобларингиз, жумладан, “Оқ кема” ҳам Японияда болалар адабиётига оид асар сифатида кенг ўқувчилар аудиториясини жалб этди. Ўзининг таъсирчан ва софдил ўқувчилар объектига эга бўлган болалар адабиётидан, ҳаммабоп, оддий бўлиш билан бирга, юксак адабий сифат ҳам талаб этилади. Шу нуқтаи назардан, ҳар қандай ҳолатда ҳам, болалар учун тавсия қилинаётган асар, ёшлар ва катталар китобларига нисбатан юқори сифатли бўлиши шарт. Болалар учун ҳикоялар ёзган пайтим мен бунга ўз тажрибамдан келиб чиқиб ишонч ҳосил қилганман. 

Оддий ва юксак мазмунли китоблар ҳақида фикр юритилар экан, Толстой ҳаётининг сўнгги йилларида болалар учун ёзган масал ва эртаклар беихтиёр эсга тушади. Санъатнинг буюк мавзулари, – дейди Толстой шу каби асарлари ёзилишининг сабабини тушунтирар экан, – ҳаммага тушунарли бўлгани учун ҳам буюкдир. 

Толстойнинг масал ва эртаклари Ромен Ролланни ҳам ниҳоятда завқлантиради ва у шундай дейди: “Бу эртаклар дунёга биттаю битта бўлиб келган – уларни замонавий санъатда ҳеч бир асар билан солиштириб бўлмайди”. Болалар адабиёти айнан шундай бўлиши керак.

Буюк шоир Пушкиннинг руҳий шаклланишида, болалигида энагаси Арина Родионовнадан эшитган рус эртаклари ва халқ қўшиқларининг ёрдами кам бўлмаган. Асарларидаги нечоғлик буюк маънонинг болалар ва оддий одамлар учун тушунарли экани бу мисолга гувоҳлик беради. Сизнинг бу борада фикрингиз қандай? Айтингчи, сиз ёш ўқувчилар кўнглига йўлни қаердан излайсиз?

Ч.Айтматов: – Яқиндагина бизнинг танқидчилигимизда қизғин мунозаралар бўлиб ўтди, унда афсоналарга мурожаат қилиш ёзувчи учун сал кам ҳалокатли гуноҳ, социализмга суиқасд, янги анъаналарни таҳқирлаш сифатида тақдим этилди. Каминаи камтарин ҳам ана шундай “бузғунчи”лардан бири деб аталдим. Энг ачинарлиси, “беллетризм” жонкуяри бўлмиш танқидчини қўллаб-қувватлашга тайёр ўқувчилар ҳам етарлича топилди. 

Мана, болалар китоблари олами! Қанчалар беташвиш хулоса, қанчалар олижаноб қадимий фикрларни айтгинг келади шу билан боғлаб. Аммо наҳотки совет шароитида бошқарув тизими ўз муҳрини босмаган бирор бир соҳа қолмаган бўлса. Қаерда бўлмасин, муаммолар танглигини ҳис этамиз. Ҳатто болалар адабиётида ҳам.

Икэда:  Бунинг сабабини нимада кўрасиз?

Ч.Айтматов: – Мен адабиётнинг айрим ўқувчиларида бу каби қолипга тушган идрок ва талаблар уйғониши сабабларини, хусусан, соф канонлаштирилган ва қолипга туширилган қаҳрамон ва унинг руҳияти, хатти-ҳаракати нуқтаи назаридан уйғунлаштирилиб, тартибга солинган соф дидактик, саёз панд-насиҳат насрнинг, юмшатиб айтганда, турмуш икир-чикирларига оид мақбуллиги, кескин айтганда эса – мафкуравий поклиги уларнинг бадиий дидини тарбиялагани билан изоҳлаган бўлардим. Бу турдаги ҳамиша мамнун, сийқаси чиққан енгил-елпи асарларнинг, умуминсоний маданият қон айланиш тизими, шу жумладан, ҳақиқат ва ҳаёт мазмунини, инсоннинг мавжудлиги мазмунини англаш йўлидаги изланишлар теран ва жўшқин таърифланган XIX аср буюк рус адабиёти, унинг пухта ишланган психологизми, ахлоқий-маънавий потенциали билан мутлақо боғлиқлиги йўқ.

Ҳозирги насрда афсона, ривоят, олеография ва “шарқона” руҳда деб аталган ёки бошқа безаклардан фойдаланиш умумий (унга туйилгани каби) иштиёқига ажабланиб қараган танқидчининг табаррук зардасини тушуниш ниҳоятда қийин. 

“Гап нимада? – кескин ва дағдағали сўрайди танқидчи. – Қаердан келди бу? А ҳа, ҳамонки замонавий адабиётда ўзига хос афсоналар тўқишга қизиқиш ва интилиш кузатилар экан, демак, жавоб тайёр: ҳаммасига ёзувчини аниқ йўлидан, реализм йўлидан чалғитган фольклор айбдор”. 

Икэда:  Аслида социал реализм талаб қилган “қашшоқ” адабиёт ҳамма жойда мавжуд. Бугунги кунда вазият ана шундай. Тўғрисини айтганда, афсоналар ва анъаналарга юкланган айб фақат тасаввурнинг қашшоқлигидан гувоҳлик беради. “Турмуш онгни белгилайди», деган тушунча шундай нуқтаи назарки, базис ҳисобланган ишлаб чиқариш усулини, устқурма ҳисобланган адабиёт ва санъатчалик акс эттирадиган ҳеч нима йўқ, бу гўёки ҳамма нарса иқтисодиёт соҳасидаги ижтимоий ислоҳотлар орқали муваффақиятли ҳал қилинади, деган хомхаёл,  бундай тупроқда тасаввур ва онгнинг мўл ҳосилини етиштириб бўлмайди. Инсон юрагининг мулкига айланмиш ривоятлар, аллегориялар, афсоналарни сохталаштирилган рационализмга мос келмагани учун ҳаётдан қувиб чиқариб бўлмайди. Қадимгиларнинг тасаввур кучини худди бемаъни орзудай, худди қора ибтидоий даврнинг примитив оқибатидай рад этишни ўйимга ҳеч сиғдиролмайман. 

(Давоми бор)

Рус тилидан ОЙДИННИСО таржимаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чингиз Айтматовнинг сўнгги иқрорлари