Ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ЎзАда жаҳон адабиётининг буюк вакили Чингиз Айтматов ва япон мутафаккир-адиби Икэда Дайсакунинг турли мавзулардаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Суҳбат Чингиз Айтматовнинг «Буюк руҳ қасидаси» номли китобидан таржима қилинган...

(Давоми. Олдинги қисми 3 июлда эълон қилинган)

“Ҳеч қачон кўзингни ерга қаратма...”

Икэда: Албатта, биз ҳар хил шароитда, фарқли давраларда тарбия топганмиз, аммо ўртамизда умумийликлар бор – ўсмирлик давримизга тўғри келган иккинчи жаҳон урушининг шафқатсиз синовларидан кейин замоннинг маънавий ва сиёсий қиймати тубдан қайта баҳоланди. Агар биз нафақат жисмонан омон қолишга, балки яна нималаргадир эришган эканмиз, ҳеч иккиланмай айта оламанки, бу олижаноб идеаллар, ҳал қилувчи босқичда бизга намуна бўлган катта ўқитувчилар туфайлидир. Менинг руҳий суянчиғим буддизм, “ҳаётдаги устозим” эса “Сока Гиккай” жамиятининг иккинчи президенти Дзёсеем Тод эди. Жамият билан ўзаро субъектив муносабатингиз аниқланаётган ўсмирлик даврингизда нима сизнинг руҳий суянчиғингиз бўлган?

Ч.Айтматов: – Ўсмирлик пайтимда жамият билан ўзаро субъектив муносабат ҳақида ўйламаган бўлсам керак. Биз яшаган тоталитаризм ва сўзсиз бўйсуниш лозим бўлган қонунлар қандайдир мулоҳазага ўрин қолдирмасди. Аксинча, инсоннинг давлат ва ҳокимият амрига тўлиқ итоат этиши омма томонидан нормал тузумдай, ва ҳатто инқилоб қозонишдай қабул қилинган. Ушбу постулат шундан дарак берардики: ўзгага алмаштириб бўлмайдиган одамлар йўқ. Ва бизнинг муқаррар фожеамиз ана шунда эди. Шахс фақат ўрнига қўйиб хизмат қила оларди, ғоявий мақсадлар йўлида нишон бўла оларди. Қолган бари – диний ва маънавий анъаналар, одоб-ахлоқ ва ҳатто қариндошлик муносабатлари, гўёки синфий қизиқишларга жавоб бермайдиган, – ўтмиш сарқити, буржуазия шахсиятпарастлигининг кўриниши сифатида рад этилган. Мен бунга кўплаб мисоллар келтиришим мумкин. Дейлик, дафн этиш маросимини азалий урф-одатларга мувофиқ ўтказиш, сиёсий ғўрлик саналган: бунинг учун одамлар сиқувга олинган. Устозларда, ҳурматли Икэда, сизлардаги каби талаб-истаклар бўлиши мумкин эмасди. 

Ҳа, албатта, ўша пайтда ҳам бутун ҳаёт йўлида юксак ор-номус, олийжаноблик, мардлик тушунчаларини устун қўйган чинакам инсонлар бўлган. Тан бераман: қандай қилиб улар оммавий ҳамфикрлик авж олган, содиқ фуқаролар шовқин-сурони тинмаган ғайриинсоний шароитида бу хислатларни бой бермай яшаб қолишди экан? Ахир, шафқатсиз мантиққа кўра, улар ёввойи ўт каби таг-томири билан суғурилиб, қуритилиб, йўқотиб юборилган эди-ку. Ана шунда чақимчиликка сиғиниш расм бўлди ва шарафланди. Отасини сотган ўғил тақлид ёзилмаларда қаҳрамон образга айланди. Кўчалар, ёшлар отрядлари, ўқув муассасаларига унинг номи берилди. Ота эса отиб ташланди. Шунинг учунмикан, совет адабиётининг биз тенги авлоди бу фожиани оғриқ билан тилга олишади?   

Икэда: Сизни яхши тушунганга ўхшайман. Ҳозир Японияда қайта қуриш шарофати билан дунё юзини кўрган кўпгина совет асарлари таржима қилинаяпти. Улардан бири – Рибаковнинг “Арбат болалари” романи. Таъсирли саҳифалари бор: барқарор феъл-атворли, ўткир ҳаққоният туйғулари билан тўлиб-тошган, айбсиз айбдор бўлиб сургун қилинган (эслаб ўтганимиз чақимчилик амалиёти натижасида) одам, Саша исмли ўспирин ўзи билан ўзи мусоҳаба қилади: 

“Ахлоқийлик нима ўзи? Лениннинг айтишича: нимаики пролетариат манфаатига хизмат қилса, ўша ахлоқийдир. 

Аммо пролетарият – одамлар, пролетар ахлоқи – одамлар ахлоқи. Болаларни қорда ташлаб кетиш эса бешафқатлик ва шунингдек, ахлоқсизлик. Ва бировнинг ҳаёти эвазига ўзиникини қутқариш ҳам ахлоқсизлик”. 

Сашанинг мулоҳазалари ҳар қандай ақли расо одам учун табиий туйилади. Хусусан, қаҳрамоннинг ҳатто ўз-ўзидан англашилган мантиқнинг ҳаққонийлигига шубҳаси бизга тоталитар тузумнинг барча зулмкор ва ғайриинсоний ғояларини ўзига хос тарзда ишонарли кўрсатиб беради. 

Пировардида ахлоқий туйғу аҳамият касб этади. Бъёрксон айтганидек, фалсафа бу – соғлом фикрнинг чуқурлашуви. 

Тўғри, бизнинг мамлакат, бирёқлама мафкура бўрони авж олган даврни бошдан кечирганда ҳам, СССР даражасида бўлмаган. Ва шундай шароитда ҳам соғлом фикр асло йўқолмади. Виждонли одамлар аста-секинлик билан, лекин қаттиқ туриб “инсоний соғлом фикрлар” даласига ишлов беришда давом этишди. Одам боласи ҳамон одам бўлиб қолар экан, эртами-кечми, ҳар қандай мутаасиб мафкурани рад этишга қодир.

Ч.Айтматов: – Сиз ҳақсиз. Менинг энг катта бахтим, болалигимда тоталитар таълимотни юракдан қабул қилмаган одамларни учратганимда. Улар менга ўз мардлигини туҳфа этишди, ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳамма нарсадан ўз инсонлик қадр-қимматини баланд қўйгувчи одам бўлишни ва ҳамиша шундай бўлиб қолишни ўргатишди. 

Мен ҳеч қачон қишлоқ мактабидаги ўқитувчимнинг таъсирли сўзларини унута олмайман: “Отангнинг исмини айтаётиб, ҳеч қачон кўзингни ерга қаратма!” Гап шундаки, отам Тўрақул Айтматов репрессия қилиниб, 1937 йилда қатл этилган, оиламиз эса чекка овулда яшириниб яшашга мажбур эди. 

Шу дарс мен учун унутилмасдир. Яна бошқалари ҳам бисёр. Тўғри, кўпчилиги сўзсиз ифода этилган. Оддий меҳнаткаш одамнинг донолиги – унинг ўзи. У нимадандир дарс бераётгани ҳақида, ҳатто ўйлаб ҳам кўрмайди. 

Сизга ўша оғир уруш йилларида рўй берган воқеани айтиб бермоқчиман, сал қолган мен... одам ўлдиришимга. 

Ўша қиш, 1943 йил февралининг бошларида оиламиз мусибатга йўлиқди. Мен очлик ҳақида, қашшоқлик ҳақида, уруш ҳақида гапирмаяпман. Булар ҳаммаси ўз-ўзидан тушунарли. Эътиборга олиш керакки, буларнинг баридан қатъи назар, биз таъқибдаги оила эдик, сталинча тузумга кўра қатоғон қилинган “халқ душмани”нинг болалари эдик. Биз, касалманд онамизда (балки, умрининг охиригача унга азоб берган сурункали бўғинлар шамоллашига, 1937 йилда отам отилганида  чеккан қаттиқ руҳий изтироби сабаб бўлгандир) тўртта бола бўлганмиз. Мен тўнғичи, ўн беш ёшда эдим.

Кўчиб ўтган овулимиз ҳозир Жийде деб номланади. Биз ярим хароба пахса уйга жойлашдик. Молхонамиз йўқ эди, ҳамон эслайман, боқувчимиз Зуҳра лақабли сигирни, – урушдан олдин, ҳали бузоқ пайтида қариндошлар совға қилишган, – қиш кунлари раиснинг рухсати билан колхоз ҳовлисида сақлардик. Буларнинг ҳаммасини, ўша сигир биз учун чиндан ҳам ҳаётий аҳамиятга эга бўлганини тушунтириш учун айтаяпман. Ва биз, болалар сигирсиз омон қолишимиз қийинлигини яхши англардик. Кун бўйи мол саройга ташмаланиш билан овора эдик, сигирни едириб-ичирардик, унинг учун қўшнилардан ночоргина сарқитларни йиғардик. Ана шундай қилиб биз уни туғишга тайёрладик. Уйдаги суҳбатлар фақат янги соғилган сут, творог ва қаймоқ орзуси ҳақида эди. Ҳеч эсимдан чиқмайди, мен эрта туриб, шиддатли шамол остида мол саройга Зуҳрадан хабар олиш учун борганимда, нимқоронғи қиш тонги эди. Биринчи бўлиб бордим, бундай вақтда ҳали молбоқарлардан бирортаси йўқ эди, ва аввалига сигиримиз нима учун жойида йўқлигини фаҳмлай олмадим. Бўлма бўш эди. Унинг арқони энг чеккадан, чиқиш йўлагидан топилди. Дарвоза кечаю кундуз ёпилмасди, чунки ярми синганди. Аввал хабар олгани борсак, Зуҳра бизни, эгаларини кўриши билан “мў”лаб, чақиргандай овоз чиқарарди. Сигир жойида кўринмагач, бўшалиб кетиб яқин ўртада сандирақлаб юргандир, деб ўйладим. Аммо уни на сарой, на ҳовли – ҳеч қаердан топа олмадим. Шунда тунги қоровулга ташландим. У даҳлиз бурчагида ухлаётган эди. Чол ҳеч нимани билмасди ё ҳеч нимани тушунмаганга солди ўзини. Менинг, сигиримиз қаерга йўқолди, деган саволимга жавоби йўқ эди. Балки, у ўзининг, сигир бўшалиб, далага қочиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминини айтгандир. Ўша дақиқада мени ваҳима қуршаб олганди. Югуриб, бутун атрофни, жарлик борми, сой борми, сигирни суғориш учун қаерга олиб борган бўлсак, ҳаммасини айланиб чиқдим. Йўқ, бизнинг Зуҳра ҳеч қаердан топилмади. 

(Давоми бор)

Рус тилидан ОЙДИННИСО таржимаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чингиз Айтматовнинг сўнгги иқрорлари