Ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ЎзАда жаҳон адабиётининг буюк вакили Чингиз Айтматов ва япон мутафаккир-адиби Икэда Дайсакунинг турли мавзулардаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Суҳбат Чингиз Айтматовнинг «Буюк руҳ қасидаси» номли китобидан таржима қилинган...

(Давоми. Олдинги қисми 27 июнда эълон қилинган)

Нима учун бу ҳодиса шунчалик эътиборни жалб этди, мавзуга айланди? Чунки бизнинг жамиятда оналик меҳри етишмайди, одамлар, шунчаки, меҳрга зор. 

Аслини олганда, одамзод бегемотдан ҳам, йўлбарсдан ҳам, арслондан ҳам – ўз болаларини қандай тарбиялаб вояга етказаётганини ўрганса бўлади. 

Сиз ғайри ихтиёрий оналик меҳрини энг баланд маънавий юксакликка кўтардингиз, она болалари орқали абадиятга дахлдорлиги ҳақида гапирдингиз, бу ҳаққоний сўзлар ўта муҳим аҳамият касб этади. Худбинлик туйғусига бутунлай зид бўлган оналик меҳри ва энг ёрқин рангларда товланувчи чинакам аёллик табиати жило берган оналик меҳри, ўзини намоён қилиш учун бор овози билан жар солаётган тараққиётга буюк айбномадир.    Христиан динида асосий туйғу муҳаббат, деб номланса, буддизмда бу шафқат, оналик меҳрига кўпроқ ўхшаб кетади ва унда чуқур мазмун яширин. 

Сутра Нирванадан кўпмаъноли ҳикоят айтиб бермоқчиман. Оламда бир қашшоқ аёл яшаган экан. Унинг на уй-жойи, на бир кўмакдоши бор экан. У чекига тушган дардлардан азоб чекиб, очлик ва ташналик қийноғи билан оламда изғиб юраркан. Кунларнинг бирида карвонсарой ҳовлисига тўхтаб, ўша ерда яшаб қолибди ва... фарзанд кўрибди. Шунда карвонсарой хўжайини бу бечора аёлни кўчага ҳайдабди. Туғруқдан сўнг жуда оз вақт ўтган, аммо у гўдаги билан жуда кўп йўл босган эди. 

Йўлда шамолдан, ёмғирдан ва совуқдан азоб чекди, чивинлар, пашшалар ва заҳарли ҳашаротлар лашкарлари унга ҳужум қилишди. Ниҳоят, у бир катта дарёга дуч келди, боласини бағрига босганча, нариги қирғоққа сузиб ўтмоқчи бўлди, аммо оқим тезлигига дош беролмай, чўкиб кетди. Боласидан айрилиб қолишни истамай, уни қаттиқ бағрига босганча чўкди.  Ҳикоятнинг мазмунига кўра, ҳар бир она фарзандига бўлган меҳри туфайли мангу ҳаёт учун асралган.Эътиборингизни ғоятда гўзал бир иборага қаратмоқчиман: “ўзидан кечиш”. Умуман олганда, у ўзини рад этишни англатмайди. Аксинча, буддизм нуқтаи назаридан қараганда, у янги “мен” сари йўл кўрсатади. 

Ч.Айтматов: – Қўрқаманки, ўзини ўзи такомиллаштириш меҳнати, кўп замонавий одамлар учун ниҳоятда зерикарли ишдай туюлади. Ва яна, кераксиз ишдай. Ўз устида ишлаш нима керак улар учун? Ҳаёт қанчадан-қанча енгил эрмак ва фароғат таклиф этиб турганида, вақт йўқотиш ўринсиз. Ва ҳар қандай ёш прогматист, ҳеч бўлмаганда қадимий анъаналар билан табаррук саналган юксак ахлоқий меъёрларга тупуришни хоҳлайди, чунки биладики, биз унга таклиф қилганимиздан бутунлай фарқ қилувчи бошқа одамларни намуна қилиб олса, ўзи интилаётган муваффақиятга эришиши осонроқ ва аниқроқ бўлади.    

Икэда: – Сизда қандай қилиб бирданига бунақа умидсиз скептик тилга кирди?.. Аммо ҳар биримизни бу ҳолат тез-тез ташвишга солиб туради. Яхшиси, келинг, чарчоқ ва кўнгилсизликка берилмайлик, умидимиздан чекинмайлик, ҳинд донишмандлари айтганидек, Худо ерга фаришталарни юбораётган экан, демак, У одамларга ишончини буткул йўқотмаган.

Ч.Айтматов: – Агар биз, бугунги катталар, болаларимизга ана шундай кўз билан қараганимизда эди! Ахир фаришталар – улар эмасми?

Икэда: – Ҳа.

Ч.Айтматов: – Шундай экан, ўйлаб қоламан: бизга нима бўлди ўзи, нега она болаларига топинмайди? Аксинча, баъзилари дардисар деб билади. Кўряпсизми, бола халал бераяпти. Нимага? У тинимсиз ғамхўрлик талаб қилади. У – ишда мувафақиятларга эришиш учун тўсиқ. Чунки тез-тез касал бўлади. У... Умуман олганда, у бўлмаганида яхшироқ эди. Наҳотки, ҳеч кимса даҳшатдан титрамайди? Бу ақл бовар қилмас ҳодиса-ку.Чинакам оналик меҳрини ҳис этиб кўрган одам, бошқачасига қандай қилиб ўзини бахтли ҳисоблаши мумкин! У қуёшни кўрди, унинг жонбахш нурида исинди. У фаришта эди.Ва бошқа бир ўнгланмас бахтсизлар ҳам борки, улар гўдакликдан оила меҳри ва тафтдан маҳрум.  Ғайриоддий сезгирлиги билан бола ўзининг тасодифийлиги ва ортиқчалигини англаб етса (моҳият сўзсиз англашилади), кераксизлик ҳиссидан аччиқ ва оғриқли изтироб чекади. Шунингдек, уни дунёга келтирган аёл ҳам ғайб туйғуларини ҳис қилмаса, ўзини чинакам ҳаёт, турмуш қувончидан маҳрум этади. Ва буни англаб етганида, кейин...

Ч.Айтматов: – Албатта. Аммо қачон англаб етади? Англаб етадими?

Икэда: – Акбара англади-ку.

Ч.Айтматов: – “Қиёмат”даги бўрини назарда тутяпсизми?

Икэда: – Худди ўша. Юрак ўртовчи увлаш – романингиздаги кучли мотив. Оналик қайғуси, болаларини тортиб олганидан таъсирланиш. Наҳотки одамдан кўра  йиртқич болаларини кўпроқ яхши кўрса?  

Ч.Айтматов: – Мудҳиш савол. Тан оламан, мен бу саҳнани ёзаётиб бундай ўйламаганман. Аммо... агар у юзага чиққан экан, демак, онг остида яширин бўлган. Аристотел таъбирича, фикрлар дастлаб сезгилар билан баравар вужудга келади, шундан келиб чиққан ҳолда, биз инсониятнинг дунёқараши ва ҳаётни идрок этиши олдингига нисбатан аста-секин ўзгариши муқаррар бўлган янги аср остонасида турибмиз, деб гумон қилиш мумкин. Айниқса, бу айрим одамларда яққол кўринади. Аммо, айтишади-ку, шошган ишга шайтон қўшилар.  

Икэда: – Бу билан сиз, ҳаётга қарашлар буткул ўзгараётган даврда яшаяпмиз, демоқчимисиз? 

Ч.Айтматов: – Шунақа ўйлашни истардим. Мен, масалан, ўзимни “табиат гултожи”, деб ҳисоблай олмайман ва ҳисоблашни истамайман ҳам. Ёши бир жойга етиб, “қолипга тушган коммунизм одамининг” калласига болалардан ўрганиш керак, деган ўй ҳеч қачон келмаган. 

БОЛА ТИЛИДАН

...Икэда: – Мен яна болаликка қайтишни, бола бўлиб қолишни истардим. Баъзан ўзимдан сўрайдиган саволимга нима деб жавоб беришни билмайман. Қуруқ сафсата сотмаяпманми? У ҳолда, нега бу истак мени тинимсиз таъқиб қилаверади? 

Ч.Айтматов: – Ушбу саволдан ҳеч ким қочиб қутулолмайди. Бу ерда драма, менимча, биз катта бўлгач, истасак-истамасак, энди ҳеч ким кечирмайдиган айбдорликни ҳис қилишимизда. Чунки кечириши мумкин бўлган одам энди дунёда йўқ.

Икэда: – Ҳа, бундан-да ғамгинроқ ғам бўлмаса керак, энди мен онамни қучолмайман, унга у кутган меҳрли сўзларни айтолмайман, аммо ҳаммасини жуда кеч тушундим. Биз сарф этиб бўлмайдиган туйғуларни туйишга маҳкуммиз. Наҳотки улар, болаликнинг муқаддас туйғулари беҳуда ва кўзёшларнинг кўринмас дунёси каби ғойиблиги муқаррар бўлса?

Ч.Айтматов: – Нега ғойиб бўлади? Ахир, болалар ёзувчиси сифатида, қачондир табиатнинг сеҳрли гўзаллиги сизга ўзини ошкор этган пайт кўзларингиз хушбахт чақнаб, ёки инсоният разолати, хиёнати ва ёлғонининг қора туби очилган фурсат беихтиёр аччиқ йиғлаб ифода этган кечинма ва фикрларингизда тирик эмасми? 

Икэда: – Эсиз, катталарнинг аксарияти болаларга қараб туриб, улар тасаввурида ўйнаётган фантастик саргузаштлар ва воқеалардан, ўзи билан ўзи ёлғиз қолганида кимга айланишидан бехабар бўлишади.  Бу ерда муаммо, кўпчилик катталар ўз болалигини унутиб қўйишганида. Қисмат нима ўзи? Биологик қонун, қўғирчоқнинг капалакка айланишидай гапми? Ким билсин, балки авлодлар – оталар ва болалар ўртасидаги зиддиятнинг илдизи, мана шу онгсизликдир? Санъат бузилган алоқани тиклашга ҳаракат қилаяпти-ку. У соқов йиғини яққол тушунарли тилга ўгирмоқда. Худди Кьёркегор айтганидай, шоир – бу оғриқдан додлаётган одам, оҳидан гўзал мусиқа тўкилади.  

Ч.Айтматов: – Бола бўлган пайтлар эсга тушса, аччиқ йиғи келади. Агар болалар биз ҳақимизда нима ўйлашини билганимизда, шубҳасиз, бошқача яшаган бўлардик.   

Икэда: – “Ака-ука Карамазовлар”дан бир воқеа эсимга тушди. Иван бола пайтида бу дунёнинг номукаммаллиги ва бемаънилигини исботлашга урингани учун тун бўйи совуқ қазноққа қамаб қўйилади. Ва фақат беш ёшли қизалоққина кўзларида ёш билан “Художони”дан унга ёрдам сўраб илтижо қилади. Айтганча, ушбу романнинг қоралама эскизларида Достоевский дастлаб Алёша монастрдан чиқиб кетгач, болалар уйини васий қилмоқчи бўлган. 

Ч.Айтматов: – Сиз ҳақсиз. Дунёдаги буюк ёзувчилардан бири Достоевский, бошқалардан фарқли ўлароқ, болаларда дўзах зулматидан чиқиш йўлидаги умидни – ниҳоятда тоза, доғ тушмаган моҳиятни кўрди.  “Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар” ҳам худди шундай.  У шафқатсиз, адолатсиз воқелик уларни кимга айлантириб қўйганини билгач, ваҳм ва изтироб ичида қолди, даҳшатдан титраб кетди. 

(Давоми бор)

Рус тилидан ОЙДИННИСО таржимаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чингиз Айтматовнинг сўнгги иқрорлари