Ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ЎзАда жаҳон адабиётининг буюк вакили Чингиз Айтматов ва япон мутафаккир-адиби Икэда Дайсакунинг турли мавзулардаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Суҳбат Чингиз Айтматовнинг «Буюк руҳ қасидаси» номли китобидан таржима қилинган...

Давоми. Боши 18-июнда эълон қилинган

ҚОРА ЎРДАК КЎЧАСИ

Икэда:  Агар қайси аёл образи менда кўпроқ унутилмас таассурот қолдиргани ҳақида сўралса, ҳеч иккиланмай жавоб берардим: Наташа Ростова. Тушунаман, мисол хрестоматик. Эҳтимол, ҳозирги кўп ёш йигитларни у кўпам мафтун этолмас, балки аксинча – айримларининг ғашига ҳам тегар. Лекин, менимча, “урфдан қолган” – бир сўз билан айтганда, зерикарли туюлган бизнинг замонни менсимагани ёки турмуш тарзини ҳурмат қилмагани учун замонавий ёшларни қаҳри қаттиқликда айблаб, ёзғириш шарт эмас. Нима бўпти, одат тусига кирган оилавий ришталарни айтишганидек, шунчаки бир силикиниш билан узиш мумкин бўлган жойда, оилага ўзини бахш этиб, у ерда чексиз сабр-тоқат қилиб ҳам қувонч топса бўлади. Шунга ўхшаш гап-да буям.

Аммо ишончим комилки, бу йигит ва қизлар улғайиб, дилбар, содда, кези келганда инжиқ-тантиқ бир қизнинг Аёлга, Рафиқага, Онага айланиш йўли машаққатини тушунганларида, унга тан беришади. Толстой буни қанчалар ишонарли қилиб тасвирлаган.  Эҳтимол, жаҳон адабиётида энг сара аёл образларини эркаклар яратганининг бирор сири бордир.

Ч.Айтматов: – Шубҳасиз, Наташа Ростова – Толстой ҳаётига даҳоликни олиб кирган энг ажойиб аёл образларидан бири.  Аммо таъкидлаш керакки, Толстой уни ўша пайтда оммалашиб кетган озодлик ғоясига қарши яратган. 

Икэда: – У ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Аксинча, замонавий шаклда янаям кучайди, шундай эмасми? 

Ч.Айтматов: – Албатта. Ёзувчи, ҳаёт ҳақиқатига бекаму кўст риоя қилувчи чинакам реалист сифатида, фавқулодда мураккаблик ва танловнинг муқаррарлиги нима эканини тушунган, унинг фикрига кўра, бу нафақат инсоннинг шахсий тақдири, балки жамиятнинг, умуман, бутун халқнинг тақдири эди.  Ва ҳар доим, бу санъаткорнинг қаҳрамонлари,  жаҳаннам ва жаннат ҳислари ғалаёнини бошдан кечиради,  йўлдан оздирувчи васвасалар ва нафс балосига бардош беради, кўпинча руҳий ва жисмоний ҳалокатлар ёқасида қолади, ҳеч ердан ёрдам кутиб ва ҳеч нимадан умид қилиб бўлмайдигандай туюлганида... Масалан,  Наташани ҳаёт ҳақиқати сари нима етаклайди? Унинг қалби ёруғ. У ўзида таъсирчан, жўшқин қизни ҳамиша авайлаб, уни янада олий, чуқур нарсалар – ўз қайғулари орқали англаши лозим бўлган асл истак ва майллари учун асрайди. 

Мен бу билан нима демоқчиман? Толстойнинг сабоғи шундан иборатки, у қаҳрамонини ўзини англаш ва такомиллаштиришнинг энг машаққатли йўлига кузатар экан, шу билан бирга, жамиятдаги ахлоқий муҳитнинг нақадар муҳимлигига, оиладан бошланувчи тарбия инсоннинг келажак ҳаёти ва тақдирида нечоғлик катта роль ўйнашига қатъий ишонади, бизни ҳам ишонтиради. 

Ва Толстой қаҳрамони охир-оқибат энг олий бахтни оналикдан топиши, шунчаки “табиий” иллюстрация эмас, айтиш мумкинки, аёллик қисматининг юзага чиқишидир. Инстинкт, табиий оналик эҳтиёжи маънавиятни энг юксак даражага кўтаради, қолаверса, бунда аёл она аталмиш қисмати билан ўз ички мазмунини, ўз ростлигини намоён қилади. У табиат билан қоришиб кетади, ахир, табиат бўлмай, бошқа ким ўзи у? Фарзандлари туфайли у ҳеч нимага таққослаб бўлмайдиган абадийлик ҳиссини туйишга қодир. 

 Буюк Она образи!

Аммо бугунги куннинг энг катта воқеалари, эҳтимол, драмалари ҳақида гапирмай туролмайман.  Ишорами? Лаънатми? Баъзан газеталарда туққан аёл гўдагини ташлаб туғруқхонадан қочиб кетиши ёки ҳатто ундан ҳам баттароқ, айтишга тил бормайдиган: болани ҳаётдан маҳрум қилиши каби воқеаларни даҳшат ва титроқ билан ўқийсан.   

Мустасно ҳолатми? Ўзидан чиқиб кетишми? Аммо бундай воқеаларни тасодифий деб ҳисоблаш қийин. Беихтиёр ўйлайсан: туғишни давом эттириш инстинкти йўқолиб кетаётганининг сабаби нима? Менимча, ҳаётнинг барча машаққатларига қарамай, ўзини кўтариб юрган ва бутун борлиғини келажак учун, болалари учун бағишлашга тайёр бўлган аёлни, онани мадҳ этиш жуда муҳимдир. Мен учун онамнинг сиймоси муқаддас. Унда энг нафис муҳаббат, садоқат ва жасорат мужассам. Асарларимдаги аёл қаҳрамонларда нимаики яхши фазилат бўлса, ҳаммаси – уники. 

Болалик пайтимда онанинг ўз боласидан воз кечиши кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, тасаввурга сиғмайдиган ҳодиса эди. Она ўз гўдагини ҳимоя қила олмаслиги, айрим ҳолларда эса очлик ва мусибатдан у билан бирга ўлиши мумкин эди, лекин ҳеч қачон уни ташлаб кетмаган, Парвардигор  томонидан белгилаб қўйилган қатъий бурчидан тонмаган.  

Шу билан боғлиқ бир воқеа эсимга тушди. Болалик ва ўсмирлик йилларимда, ҳар ёзда мен аммам – отамнинг синглисиникига жўнатилардим ва таътил тугагунча қирғиз қишлоғида яшардим. Бу ерда мен, бошқа болалар қатори яйловга қўй-қўзи ҳайдаб кетардим. Қорақиз аммам улардан ўнтаси – қорнида боласи борларини ўзига олганди. Баъзан кутилмаганда, ҳеч тушунарсиз сабабга кўра, қўзилаган она ўз болачасини қабул қилмасди, итариб ташларди. У бахтсиз қўзичоқни туртиб, сузиб, ёнига яқинлаштирмас, эмизмаслик учун дуч келган тарафга қараб қочарди. Аммам учун бу расмана катта фожеа эди.  Бу ишда у дунёнинг қайғусини, Оллоҳнинг қаҳри ва жазосини кўрарди. Кўзларида ёш билан ирим-сирим қилиб, рад этувчи онанинг “эсини киргизиш”га ҳаракат қиларди. Нималарнидир пичирлаб, унинг бўйнига тумор осарди. Ва кечқурун гулхан ёнида ўтириб, ўз ташвишли ўйларига чўмганча, Кўкка қараб, чин юракдан сўрарди: дунёда нималар – қандай куфр, қандай ноҳақлик содир бўлдийкан? 

Қаерда тоғ қулаб тушди? Дарёлар орқага оқдими? Фалакда юлдузлар хиралашдими? Қуёш қорайдими? Ой бетобми? Шамолларнинг нафаси қайтдими? Акс ҳолда, она қўй ўз туққан боласидан воз кечишини қандай изоҳлаш мумкин... 

Мана, бу нима эди ўша пайтнинг одамлари учун...

Албатта, ўтмиш билан бугунги кунни бундай руҳда солиштириш фикридан йироқман... Ва шундай бўлса ҳам... 

Тараққиётимизга тобора чуқурроқ сингиётган, афсуски, охири бахайр бўлмаган худбинлик, фақат ўзи учун, ўз ҳузур-ҳаловати учун яшаш истаги ҳақида гапириш ҳар қанча оғир бўлмасин, жим туриш ёки уни ҳимоя қилиш керак эмас.   

Она – ҳамиша холис ва фидойи меҳр тимсоли. Аммо... у ўзидан кечиб ҳамма нарсага, бутун дунёга, яъни, истаганимиздек, ҳаётимиз давомида бизнинг бирор сабабга кўра юзага чиқмай қолган энг яхши фазилатларимизни ўзида мужассам этган болаларга эга бўлади. Фарзандларимиз биздан кўра яхшироқ бўлишини орзу қилишимиз бежиз эмас. Ахир бу ҳис бизга илҳом бахш этиши керак эмасми? Ахир, айнан бизнинг болаларимиздан шундай муносиб инсон етишиши, чексиз қувонч бериши керак эмасми?  

Икэда: – Яқин йиллар ичида Токиода катта уйлар оралиғидаги кичкина ҳовузда қора ёввойи ўрдак пайдо бўлди. Ёзга яқин у ўша ҳовузга учиб келиб, тухум қўйди, тўплади ва полапонлар ёриб чиққач, уларни катта қилди. Кузда ўн нафар улғайган полапони билан бирга учиб кетди. Ана шу ҳовуз жойлашган кўчага одамлар Қора Ўрдак кўчаси, деб ном беришди. Ҳовуз атрофида ҳамиша бекорчи оломон йиғиладиган бўлди, ўрдаклар оиласи ҳақида газетада ёзишди, ёввойи ўрдакни болалари билан бирга телевизорда кўрсатишди. 

(Давоми бор)

Рус тилидан ОЙДИННИСО таржимаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чингиз Айтматовнинг сўнгги иқрорлари