Чим устида хоккей бўйича мамлакат чемпионати старт олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” майдонларида чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланди.
Мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро куч синашмоқда. Аёллар ўртасида кечаётган беллашувлар қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтмоқда. Ҳар бир учрашувда жамоалар ўз маҳорати, тезкорлиги ва тактик тайёргарлигини намоён этаётир.
[gallery-28523]
Қайд этиш жоиз, чим устида хоккей спорти мамлакатимизда тобора оммалашиб бораётган йўналишлардан бири ҳисобланади. Бундай мусобақалар спортчиларнинг тажрибасини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва миллий терма жамоа захирасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Жорий йилнинг 6 апрелига қадар давом этадиган чемпионат баҳсларида жами 7 та жамоа иштирок этмоқда.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА