Ҳудудларда зарарли чигирткага қарши кураш тадбирларининг5 май кунги ҳолатига кўра республикамиз бўйича 237 минг 150 гектар майдонда ушбу ҳашарот тарқалгани аниқланди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра бугунги кунда 209 минг 305 гектар майдонда кимёвий кураш тадбирлари ўтказилган.
Айни вақтда кучайтирилган назорат ишлари Бухоро, Сурхондарё вилоятларида йўлга қўйилган бўлиб, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида асосий ўчоқлар бартараф этилишига эришилди. Жиззах, Навоий, Тошкент вилоятларида кимёвий ишлов бериш ишлари давом этяпти.
Кузатув ва назорат тадбирларига Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг илмий-тадқиқот институти олимлари ҳам жалб этилган ва улар томонидан ҳашаротларнинг кўпайиш хусусиятлари ўрганиб чиқилмоқда. Натижада ҳашаротларга қарши кураш муддатларини белгилаш ҳамда келгусида уларга қарши такомиллаштирилган ва илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида саксовул букри чигирткасига қарши кураш тадбирлари бошланди. Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айни вақтда кузатув тадбирлари давом этяпти. Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларидан зарарли чигиртка учиб ўтиш хавфи мавжудлиги сабабли чегарадош ҳудудларда назорат ишлари кучайтирилган.
Кимёвий кураш тадбирларини самаралари олиб бориш мақсадида барча вилоятларда ФВВ ходимлари билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Жорий йилда 608 минг гектардан ортиқ майдонда зарарли чигиртка тарқалиши прогноз қилинган бўлиб, бу кўрсатгич ҳаво ҳарорати, намлик, иқлим туфайли ўзгариши мумкин.
Мавсумни беталофат ўтказиш учун чигирткага қарши кураш хизматлари туну кун фаолият юритишмоқда. Кузатув ва қарши кураш тадбирларига республика бўйича жами 650 нафардан ортиқ мутахассис жалб этилган.
Кураш тадбирлари олиб борилаётган ҳудудларда карантин инспекторлари ҳам чигирткага қарши кураш тадбирларида фаол иштирок этаётир.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/I0vay-MYVqU" title="Chigirtkaga qarshi “Dolzarb 20 kunlik” davom etyapti" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА