Ўзбекистон изчил, конструктив ва мутаносиб сиёсати туфайли дунёнинг кўплаб давлатлари билан ишонч ва ўзаро тушуниш асосида ҳамкорликни мустаҳкамлаб келмоқда.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Элчи Любомир Фреборт Ўзбекистонда кузатилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотларни диққат билан кузатиб боришини билдириб, Ўзбекистон — Чехия муносабатларини янада жадаллаштиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини билдирди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотига кўра учрашувда томонлар “Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ва долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, келгусида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олишди.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди