Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган сўнгги учрашув «Реал» — «Бавария» клублари ўртасида ўтказилди.

Мазкур ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Баҳсда дастлаб, Девис ҳисобни очган бўлса, Хоселу сўнгги дақиқаларда дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.  

Учрашув давомида мадридликлар деярли 3 та голли вазият яратди.

Шу тариқа, «Реал Мадрид» умумий ҳисобда 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Энди «Боруссия Дортмунд» – «Реал» клублари мусобақа финалида тўқнаш келади. Учрашув 1 июнь куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтказилади.

Бу баҳсда «Реал» Чемпионлар лигасининг 15-совринига эга чиқиш учун ўйнайди. «Боруссия» эса мазкур совринни иккинчи бора ўз уйига олиб кетишга ҳаракат қилади.

Шу ўринда «Реал» ва «Боруссия» клубларининг ўзаро ўйинларига бир назар ташласак. Жамоалар ўзаро 14 маротаба ЧЛ доирасида ўйин ўтказган ва уларда Мадрид шаҳри жамоаси 6 маротаба ғалаба қозонган ва 3 марта мағлуб бўлган. Қолган 5 ўйин дуранг билан ўз якунига етган.

Ушбу клублар ўртасидаги илк ўйин 1998 йили Чемпионлар лигасининг ярим финалида бўлиб ўтган ва унда «Реал» 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, сўнгги ўйин 2017 йилнинг декабрь ойида мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган. Унда Қироллик клуби 3:2 ҳисобида ғалабани илиб кетган.

«Боруссия» бу йилги финалдаги рақиби билан 2012/2013 йилги Чемпионлар лигасида бир гуруҳдан ўрин олган ва биринчи марта 2012 йили 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Жавоб ўйини эса 2:2 ҳисобида якунланган. 2013 апрель ойида эса турнирнинг ярим финалида 4:1 Роберт Левандовскининг покери эвазига Дортмунд шаҳри жамоаси 4:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, жавоб ўйинида 2:0 ҳисобида «Реал» ғолиб бўлган.

Айни дамда «Реал» – «Боруссия» ўртасидаги 14 ўйинда голлар нисбати 24/19 кўринишини олган.

Дарвоқе, жорий йилги Чемпионлар лигаси ярим финалида «Боруссия» «ПСЖ»ни, «Реал» эса «Бавария»ни мусобақадан чиқариб юборди. Бу эса тўпурарлар курашини ўз-ўзидан йўққа чиқарди.

Аниқроғи, айни пайтда Ҳарри Кейн («Бавария») ва Килиан Мбаппе («ПСЖ») 8 та голи билан пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринни эгаллаган Эрлинг Холанд («МС») ва Гризманн («Атлетико») ҳисобида 6 тадан гол мавжуд эди.  

Афсуски, бу футболчилар бу йилги мусобақада бошқа ўйнай олмайди. Ва ўз-ўзидан турнирни давом эттираётган Хоселу, Винисиус ва Родриго тўпурар бўлиш имконига эга. Ушбу ўйинчилар ҳисобида бир хил 5 тадан гол бор.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чемпионлар лигаси финалида “Реал” - “Боруссия Дортмунд” ўйинига гувоҳ бўламиз