🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Челси трансферлар учун энг кўп пул сарфлади

Челси трансферлар учун энг кўп пул сарфлади
Спорт
Танлаш
11:03 / 06.10.2020

Унга кўра, "Челси" ёзги трансферлар даврида янги футболчилар сотиб олиш учун энг кўп пул сарфлаган клубга айланди. Лондон клуби 7 ўинчи учун 271 миллион евро тўлади.


Европадаги футбол клублари учун белгиланган ёзги трансферлар ойнаси ўз ниҳоясига етди ва энг кўп пул сарфлаган уч клуб номи эълон қилинди.

Унга кўра, "Челси" ёзги трансферлар даврида янги футболчилар сотиб олиш учун энг кўп пул сарфлаган клубга айланди. Лондон клуби 7 ўинчи учун 271 миллион евро тўлади.

"Челси" мазкур суммадаги пулга Кай Ҳаверц («Байер», 80 млн), Тимо Вернер («Лейпциг», 53 млн), Бен Чилуэлл («Лестер», 50,2 млн), Ҳаким Зиёш («Аякс», 40 млн) ва Эдуард Мендини («Ренн», 24 млн) сотиб олган. Маланг Сарр ва Тиаго Силва эса жамоага эркин агент сифатида қўшилишди.

Шунингдек, ўйинчилар сотиб бўйича кейинги ўринларни "Манчестер Сити" (156,8 млн) ҳамда "Барселона" (124 млн) эгаллади.