Америка Қўшма Штатларида клублар ўртасида ўтган жаҳон чемпионати ярим финалида Мадриднинг "Реал"клубини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган “ПСЖ” АҚШнинг Нью-Жерси штати, Ист-Ратерфорд шаҳридаги “MetLife Stadium”даги финал баҳсида “Челсига 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу, Лондоннинг “Челси” жамоаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида учинчи марта майдонга тушиб, икки бор ғолибликни қўлга киритганидан далолатдир.  

Маълумот учун, “Челси” клублар ўртасида 2012 йилги чемпионат финалида Бразилиянинг "Коринтианс" жамоасига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди. 2022 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида лондонликлар яна бир Бразилия жамоаси "Палмейрас"ни 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, чемпионликни тантана қилганди. Бу сафар ушбу мусобақада илк бор қатнашган “ПСЖ” таслим этилди.  

“ПСЖ” – "Челси” ўртасидаги ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, лондонликлар мазкур ўйинга қадар 9 та расмий ўйиннинг 3 тасида ғалабага эришган, 4 тасида парижликларнинг омади кулган, 2 та учрашувда дуранг қайд этилган.  

Ўнинчи бор ўтган бу сафарги ўйинда “Челси” зафар қучиши ортидан ўртадаги ҳисоб-китоб тенглашди.  

Янгича форматда ташкил этилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида “Челси”нинг ғалабасига иккита голи билан катта ҳисса қўшган 23 ёшли  Коул Палмер турнирнинг энг яхши футболчиси, "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Дезире Дуэ энг яхши ёш футболчи, “Челси“ дарвозабони Роберт Санчес энг яхши дарвозабон сифатида эътироф этилди.  

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Челси” чемпион бўлиши ортидан “ПСЖ” билан ҳисоб-китобни тенглаштирди