Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилишида бирламчи бўғин тиббиёт ходимларини рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

Жумладан, Йиғилишда бирламчи бўғин муассасаларида 20 мингдан зиёд врачлик штати мавжуд бўлса-да, 12 минг нафар шифокор ишлаётгани, яъни бир шифокорга 1,7 ставка иш юкламаси тўғри келаётгани маълум қилинди. Умумий амалиёт шифокори касби тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари битирувчилари учун жозибадор эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Шу сабабли, шифокорларга муносиб шароитлар яратиш орқали уларни энг қуйи бўғин – қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникаларга жалб қилиш юзасидан топшириқлар берилди. Бунинг учун, олис ва чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинади. 

“Қишлоқ шифокори” дастурига мувофиқ олис ва чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тизимига ишга қабул қилинган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи, хизмат уй-жойи билан таъминлаш ёки ижара тўловини компенсация қилиш ва икки йилда бир маротаба сиҳатгоҳга бепул йўлланма берилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка ҳудудга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм пул ва хизмат уйи берилади